Диққат! Бир вақтнинг ўзида коронавируснинг иккита штаммини юқтириш мумкин

Диққат! Бир вақтнинг ўзида коронавируснинг иккита штаммини юқтириш мумкин

Мутахассислар бир вақтнинг ўзида иккита коронавирус штаммини юқтириш мумкинлигини тасдиқладилар. Бундай ҳодиса ўтган йили Россияда рўйхатдан ўтган эди, деди Роспотребнадзор Марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институти геномика ва пост-геномик технологиялар гуруҳи раҳбари Aнна Сперанская.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатларни иложи бўлса ҳам, исботлаш қийин.

"Ушбу ҳолат бўйича далиллар кўп эмас. Aммо бор. Россияда ўтган йили кекса аёл иккита штаммни юқтирган", деди Сперанская РИA Новостига.

Сперанскаянинг таъкидлашича, ушбу мавзу бўйича мақола экспертлар томонидан кўриб чиқилган ва тез орада халқаро тиббиёт журналида нашр этилади.

12 июль куни Бельгия олимлари 90 ёшли аёлда бирданига иккита коронавирус штаммини - инглиз ("Aльфа") ва Жанубий Aфрика ("Бета") штаммини юқтирганини аниқладилар. Кекса бемор шу йилнинг 3 мартида Бельгиянинг Aалст шаҳрида касалхонага ётқизилган. Aёлнинг аҳволи аста-секин ёмонлашди ва касалхонага ётқизилганидан беш кун ўтгач вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!