Дилноза Кубаевага Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилди

Дилноза Кубаевага Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилди

Таниқли ўзбек кино ва театр актрисаси, “Шуҳрат” медали соҳиби Дилноза Кубаевага Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилди.

Дилноза Кубаева кўп йиллардан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.

“Андишали келинчак”, “Келдию, кетди”, “Ўткан кунлар”,“Адолат фасли” каби спектаклларда, “Келгинди келин”, “Ўғригина келин”, “Кечиккан ҳаёт”, “Барон 1,2”, “Иснод”, “Бахт уйи”, “Васият” каби фильмларда ўзига хос ролларни ижро этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!