Халқ орасида Турк Ривиераси номи билан танилган, Туркиянинг Ўрта ер денгизи қирғоғи - табиат, тарих ва маданиятнинг мукаммал уйғунлиги билан ҳар йили миллионлаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда. Анталия ўзининг бетакрор табиати, илиқ қуёши ва феруза рангли денгизи билан бутун дунёга машҳур. Аммо у фақатгина булардан иборат эмас. Турк Ривиераси турли хил саёҳат талабларини қондирадиган қатор тадбирларни ҳам таклиф этади. Жумладан, сув остига шўнғиш, йирик гольф майдонлари, треккинг маршрутлари, ҳамда, ўзининг миллий ошхона лаззатларидан баҳраманд бўлишдан тортиб, антик даврга оид кўплаб тарихий обидаларни ҳам тақдим этади.
Анталия ва унинг диққатга сазовор жойлари
Ўрта ер денгизи қирғоғи ҳақида гап кетганда ақлга келган биринчи жой бу Туркия Ривиерасининг марказида жойлашган Анталиядир. Шаҳар ўзининг тозалиги жиҳатидан мовий байроқли деб топилган 229 та соҳиллари ва афсонавий тарихий диққатга сазовор ер усти бойликлари билан дунёга машҳур. Мовий осмон остида сайёҳлар мафтункор Караин, Дим ва Дамлаташ ғорларини ўзлари учун кашф этишлари мумкин. Анталия вилояти чегараларида дунёдаги энг ҳаяжонли треккинг (пиёда юриш) йўллари, жумладан, Ликия йўли, Писидия йўли ва Авлиё Пол йўллари мавжуд. Анталиядаги Каш маҳалласи дунёдаги энг яхши 10 шўнғиш нуқталаридан бири ҳисобланади. Парапланда учиш ва бир нечта сув спортлари минтақада бажарилиши керак бўлган тадбирлардан биридир. Белек бир вақтнинг ўзида жаҳон даражасидаги гольф майдонлари билан эътирофга сазовор.
Кўл бўйи, атиргул ва лаванта боғларига “бир қадамлик” масофа
Анталия Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги кўплаб табиий мўъжизалари билан танилган Афёнкараҳисар, Анталия, Бурдур, Испарта ва Кония вилоятлари чегаралари ичидаги ҳудудни ўз ичига олган - Акшеҳир, Бурдур, Бейшеҳир, Эирдир, Ковада ва Салда каби 16 та кўлларга эга бўлган минтақадир.
Турк халқининг асосий атиргул ва лаванта етиштириладиган ҳудуди Испарта туманида жойлашган бўлиб, у Ўрта ер денгизининг табиий гўзаллигидан баҳраманд бўлишни истаганлар учун турли имкониятларни тақдим этади. Торос тоғларининг нариги томонидаги ушбу яширин марваридларни ўрганаётганингизда бинафша рангдаги лаванталарнинг жозибакор манзарасига ажабланмасдан иложингиз йўқ.
Ўрта ер денгизи ошхонаси
Ўрта ер денгизи ошхонаси Туркиянинг энг бой ва энг хилма-хил таомлари билан барча нозиктаъб овқат шинавандаларининг ҳам эътиборни тортади. Органик зайтун мойи билан тайёрланган сабзавотли ва гўштли таомлар зираворлар билан биргаликда ўзгача ҳис уйғотиши билан бир қаторда, балиқ ва денгиз маҳсулотлари ҳам алоҳида завқ бағишлайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.