Дельта-штамм 111 та мамлакатда аниқланди

Дельта-штамм 111 та мамлакатда аниқланди

Биринчи марта Ҳиндистонда аниқланган дельта штамми камида 111 та мамлакат ва ҳудудларда қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Коронавируснинг бошқа штаммлари бўйича жаҳон статистикаси қуйидагича кўринишда: альфа-штамм («британча») 178 та; бета вариант («жанубий африкача») — 123 та; гамма штамми («бразилияча») эса 75 та мамлакат ва ҳудудларда аниқланган.

ЖССТ маълум қилишича, сўнгги бир ҳафта ичида (5—11 июль) дунёда коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар ўтган ҳафтага нисбатан 10 фоизга кўпайиши кузатилган. Ҳафталик кўрсаткич 2 996 465 кишига етди. Бутун дунёда касалланиш даражаси ўсди, ҳар куни ўртача 400 мингдан ортиқ кўрсаткич қайд этилди (ўтган ҳафта бу кўрсаткич 370 мингтага тенг эди). Ўлимлар сони 3 фоизга ошиб, 55 830 тани ташкил қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!