Декабрь ойида Пастдарғомда янги микро ГЭС ишга тушади

Декабрь ойида Пастдарғомда янги микро ГЭС ишга тушади

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида янги микро гидроэлектр станциясининг қурилиш ишлари якунланиш арафасида. ГЭС қурилишига 3,283 миллиард сўм сарфланган ва декабрь ойида янги микро гидроэлектр станцияси ишга туширилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ГЭС “Tupalang HPD BUILDING” унитар корхонаси томонидан қурилмоқда. Ушбу ГЭС қурилишга 3,283 миллиард сўм сарфланган.

Таъкидланишича, янги микро ГЭС ишга тушгач, соатига 230 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!