Давлат стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) тасарруфидаги стоматология поликлиникалари тўлиқ хусусийлаштирилади. Бу ҳақда «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги президент фармонида белгиланди.
Қайд қилинишича, давлат ташкилотлари иштирокидаги корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) савдога чиқарилади, улар орасида ССВ тасарруфидаги стоматология поликлиникалари ҳам бор.
Жумладан, Андижон вилоятида:
-Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникаси.
Бухоро вилоятида:
- Бухоро вилояти ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази;
- Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси.
Жиззах вилоятида:
- Жиззах вилоят стоматология табобатхонаси
- Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси
Қашқадарё вилоятида:
- Қашқадарё вилоят болалар стоматология поликлиникаси
Наманган вилоятида:
- Наманган вилоят ихтисослашган болалар стоматология поликлиникаси
Самарқанд вилоятида:
- Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси;
- Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси;
- Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси;
- Пахтачи туман стоматология поликлиникаси.
Тошкент вилоятида:
- Ангрен шаҳар болалар стоматология поликлиникаси;
- Янгийўл туман стоматология поликлиникаси;
- Болалар стоматология поликлиникаси.
Фарғона вилоятида:
- Фарғона вилоят болалар стоматология поликлиникаси;
- Фарғона вилоят стоматология шифохонаси;
- Қўқон шаҳар болалар стоматология поликлиникаси;
- Марғилон шаҳар болалар стоматология поликлиникаси.
Хоразм вилоятида:
- Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси.
Тошкент шаҳрида:
- 1-сон, 2-сон, 4-сон, 5-сон, 7-сон болалар стоматология поликлиникалари;
- Учтепа болалар стоматология поликлиникаси
- Ички ишлар вазирлиги стоматология поликлиникаси;
- Халқ табобати плюс.
Ушбу поликлиникаларнинг сотувга қўйиладиган акция пакетлари (улушлари) 100 фоизни ташкил этади.