Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 1986 йилда туғилган И.Х. Булунғур тумани Килдон маҳалласи профилактика катта инспектори лавозимида фаолият юритиб келган.

2025 йил 20 феврал куни Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига 2008 йилда туғилган вояга етмаган Б.Б. амакисига тегишли Cobalt машинасини ўзбошимчалик билан бошқариб кетгани ҳақида хабар келиб тушади. Профилактика инспектори И.Х. 21 феврал куни Б.Б.ни қариндошлари билан бирга излаб, Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани ҳудудидан топган. Сўнгра ходим ўсмирни уйига олиб борган ва унинг онасидан ўғлини олиб келиш учун Зарбдор туман ички ишлар ходимларига 400 минг сўм берганини айтиб, ушбу миқдордаги маблағни банк картасига ўтказиб олишга эришган.

Шундан сўнг, профилактика инспектори “Бу бола қамалади, энди қонун олдида жавоб бериши керак” дея қўрқитиб, Б.Б.ни қариндошлари ёнидан олиб чиқиб кетган. Бироқ профилактик тадбир ўтказмасдан ёки бирор ҳужжат расмийлаштирмасдан Б.Б.ни тунги вақтга қадар ўзи билан олиб юрган. Соат 22:30 ларда вояга етмаган йигитнинг онаси К.Қ.га қўнғироқ қилиб, фарзандини ИИБ маъмурий биносидан олиб кетишни айтган. Аммо К.Қ. келмагач, Б.Б.ни соат 23:00 ларда яшаш уйига олиб келиб, қариндошларига қолдириб кетган.

Б.Б. қилган қилмиши учун қамалиши ҳақида айтилган гаплардан қўрқувга тушиб, 2025 йил 22 феврал куни яшаш уйи молхонасида дизел ёқилғисини устига сепиб, ўзига ўзи ўт қўйган. Бунинг оқибатида оғир даражадаги куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган. У кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай 2025 йил 6 май куни шифохонада вафот этган.

Профилактика инспектори И.Х. судда айбига қисман иқрорлик билдирган ва Б.Б.нинг ўлимида айби йўқлигини, унга таҳдид қилмаганини, марҳумнинг яқинлари унга туҳмат қилаётганини айтган.

Б.Б.дан нега бундай қилганини сўраганимда у амакиси уйидаги товуқ ва ғозига қарамагани учун урганини, шундан сўнг қўрқиб, машинани бошқариб кетганини маълум қилди. Зарбдор туманида Б.Б. “Ака, сизда гапим бор, 400 минг сўм бериб туринг, телефонимни олай, фақат акам билмасин. Агар билса мени ўлдиради, унинг характери ёмон” дея ялина бошлади. Чўнтагимдан 400 минг сўм пул олиб, Б.Б.га тутқаздим. У ёши ўзи тенги бола билан гаплашиб, Saмsung А53 телефонини олиб келди ва “Сизда туриб турсин, уйда онамдан пул олиб бераман” деди. Шундан кейин Булунғур туманига қайтдик.

Б.Б.ни уйига олиб борганимда онаси чиқиб, “қаерга ташлаш керак ўғлим олган пулни?”, деб сўради. Онамнинг номига очилган банк картаси рақамини айтдим. К.Қ. 400 минг сўм ўтказиб берди. Мен Б.Б.нинг онаси ва қариндошларидан пул сўраганим йўқ. Б.Б.ни фош этилмаган жиноятларни унинг бўйнига қўйиш билан қўрқитмаганман. Бу – туҳмат”, деган профилактика инспектори суддаги кўрсатмасида.

Марҳумнинг онаси К.Қ. эса инспектор ўғлига уни қаматишини айтиб, таҳдид қилганини билдирган.

Ўша куни соат 23:00 ларда профилактика нозири И.Ҳ. менга қўнғироқ қилиб, “Бир ўзингиз келиб кетинг, фарзандингиз Беҳрузнинг масаласини ҳал қиламиз” деди. Мен боролмаслигимни айтдим. Орадан 30 дақиқа вақт ўтгач, И.Ҳ. ўғлимни уйга ташлаб кетди. Шунда ўғлим қўрқув, стресс ҳолатда бўлганини, қўллари қалтираб турганини кўрдим. Аҳволинг яхшими, деб сўраганимда яхши деди.

Ўғлим ўзини ёқиб юборгач 2025 йил 6 майга қадар даволанди, бироқ куйиш даражаси оғир бўлгани сабабли вафот этди. Фарзандим Б.Б. ўз жонига суиқасд қилгани ҳолатида профилактика инспектори И.Ҳ.нинг айби бор, деб биламан. Сабаби, И.Ҳ. ўғлимни қўрқитиб, қамайман дея унга тазйиқ ўтказган. У бу ҳақда менга ва қайнукамга айтиб берди. Биз ўғлимнинг ушбу гапларини видео тасвирга олганмиз”, деган аёл судда.

ЖИБ Пайариқ туман судининг ҳукми билан И.Ҳ. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 207-моддаси 3-қисми “а” бандида (мансабга совуққонлик билан қараш одам ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 2 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Профилактика инспектори суд залидан қамоққа олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Карим Бензема «Реал» таклифини қабул қилди

Журналист Хорхе Пиконинг маълум қилишича, "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема футболчилик фаолиятини якунлагач, клубнинг элчиси бўлиш таклифини қабул қилган.

Ҳатто ЙТҲдан кейин ҳам Адам Қодиров медал олиб келмоқда

Адам Қодиров йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолатда ҳам медаль билан тақдирланди.

“Манчестер Сити” Ҳусанов ўйнайдиган қанотга янги ҳимоячи топди

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.

Алонсо "Реал"дан истеъфога чиқарилгач, илк бор ўз фикрларини билдирди

Хаби Алонсо "Реал" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганидан сўнг ижтимоий тармоқларда клуб билан хайрлашди.

Гренландия ташқи ишлар вазири йиғлаб юборди

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Гренландия Дания вакилларининг Оқ уйни тарк этганидан сўнг парковкада асабийлашган ҳолда тамаки чекаётган видеоси тарқалган эди.

Эрон Starlinkни блоклашга муваффақ бўлди

Ҳукуматга қарши кенг кўламли норозилик намойишлари фонида Эрон мамлакат ичида интернет алоқасини бутунлай узиб қўйишга муваффақ бўлди.

"Орешник" зарбаси Ғарб учун сигнал бўлди

Бу ҳақда The National Interest ёзмоқда.

Хаби Алонсонинг рафиқаси унинг «Реал»дан кетишига муносабат билдирди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

Юрген Клопп қачон «Реал»ни қабул қилиб олиши мумкинлиги айтилди

Юрген Клопп "Реал"да ишлаш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

АҚШ Мадурога қарши операция давомида номаълум махфий қуролдан фойдаланган

Бу ҳақда New York Post (NYP) хабар бермоқда

Африкада ўзини "пайғамбар" деб атаётган шахс қурган кема атрофида ўн минглаб одам тўпланди

У одамларга бугун дунё бўйлаб глобал тўфон бўлишини ваъда қилган.

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Саида Мирзиёева: Бу фожиа нафақат Ўзбекистонга, балки барча постсовет мамлакатларига хосдир"

Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.

Мактаб ва коллеж битирувчилари 1 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилинади

Дастур ҳарбий хизматга қабул қилиш ва кадрларни ушлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Украина Россиянинг "Орешник" ракеталари учириладиган ракета майдончасига зарба берди

Зарба Украинанинг Львов шаҳри чеккасига қилинган ҳужумда фойдаланилган объектга қаратилган.

Россия Харьков шаҳрининг муҳим инфратузилмага зарба берди

Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Игорь Терехов бу ҳақда маълум қилди.

Германия ҳарбийлари муддатидан олдин ва ҳеч қандай изоҳсиз Гренландияни тарк этди — Bild

Нашрнинг хабар беришича, бир неча кун аввал разведка мақсадида Гренландияга юборилган Бундесвер ҳарбийлари гуруҳи оролни кутилмаганда ва ҳеч қандай тушунтиришсиз тарк этмоқда.

«Реал»дан истеъфога чиқарилган Хаби Алонсо яна Германияда иш бошлаши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби мураббийлигидан кетган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо Германия Бундеслигасига қайтиши мумкин.

АҚШ Гренландия туфайли Украинани унутиб қўйдими?

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ўз нутқида шундай деди.

Зимбабведа сув тошқинлари оқибатида камида 74 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда мамлакат Фуқаролик мудофааси миллий бошқармасига таяниб, The Herald нашри маълум қилди.

Сурия армияси шимолдаги катта ҳудудларни эгаллади

Сурия армияси мамлакат шимолидаги ҳудудларни назоратга олди ва курд кучларини сиқиб чиқарди, деб хабар берди The Guardian.

Нетаньяху: Ғазо секторини бошқариш кенгаши таркиби Исроил билан келишилмаган

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторини бошқариш кенгаши таркиби Исроил билан келишилмагани ва унинг сиёсатига зид эканини билдирди.

Эрон учун янги раҳбарият излаш вақти келди — Доналд Трамп

АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.

Эрон раҳбари Трампни «жинояткор» деб атади ва ўлимларда айблади

Эрон режимининг назоратидаги ишонч намоён бўлмоқда — норозилик намойишлари пасайгани ва интернет тўсиғини юмшатиши шуни кўрсатмоқда.

Италияда Россияга қарши санкцияларни бузган металл ташувчи кема мусодара қилинди

Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.

Индонезияда 11 киши бўлган самолёт радарлардан йўқолди

Indonesia Air Transport авиакомпаниясига тегишли ATR русумли самолёт Жанубий Сулавеси провинциясининг Марос округи ҳудудида радарлардан йўқолди.

Киевда юзлаб кўп қаватли уйлар иссиқлик ва светсиз қолди (фотолар)

Шаҳар мэри Виталий Кличко бунақаси уруш бошидан буён бўлмаганини айтмоқда. Кўчада ҳаво ҳарорати –19 даражагача тушган.

Фарғонада бир неча киши 14 ёшли қизни зўрлади

Маълумотларга кўра, Болалар омбудсмани Сурайё Рахмонова мазкур вазиятни ўз назоратига олган.

Франция президенти Макрон армияга Янги йил мурожаати билан чиқди

Франция президенти ва қўшинлар бош қўмондони Эммануэль Макрон payshanba куни Стратегик авиация базаси Истрес, Буш-дю-Ронда мамлакатнинг “миллий мудофаа йўриқномалари” ҳақида нутқ сўзлади.

Ногиронлик нафақасини «нархлаган» шифокорга суд ҳукми ўқилди

Ёрдамга муҳтожман. Соғлигимни тиклаш учун етарлича маблағим йўқ. Ногиронлик нафақасини олишимга кўмаклашсангиз...

Жиззахда Telegram орқали касал болалар учун сохта хайрия уюштирган шахс ушланди

Тезкор қидирув ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу хатти-ҳаракатларни Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 26 ёшли шахс содир этгани аниқланди.

Хотинини тўйга юбормаслик учун ертўлага қамаб қўйган собиқ ҳарбий 3 йилга қамалди

Собиқ ҳарбийга қўлланган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган

АҚШнинг Стармерга босими: нега Вашингтон КСИРни тақиқлашни истайди ва Лондон нега қаршилик қиляпти?

2026 йил бошида Буюк Британияда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (КСИР) террористик ташкилот деб тан олиш масаласи яна кун тартибига чиқди.

Трамп: Гренландия АҚШ таркибига қўшилиши керак

АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландияни АҚШ миллий хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятга эга деб атаб, уни қўшиб олиш зарурлигини билдирди.

Эронда беқарорлик юзага келса, қочқинлар Кавказорти ва Марказий Осиёга интилиши мумкин

"Агар Эронда вазият издан чиқса, бу катта беқарорлик ҳудудининг шаклланишига олиб келади", деди эронлик журналист Хаял Муъаззин.

Таиландда қурилиш крани поезд устига қулаб тушди: қурбонлар бор

Ўша пайтда поездда 195 йўловчи бўлган.

Жей Ди Вэнс Дания ва Гренландия расмийлари билан учрашади

бу учрашув чоршанба куни Вашингтонда бўлиб ўтади.

Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликлар зулм ва касалликлардан азият чекмоқда

Бу ҳақда ХАМАС ҳамда фаолият юритувчи Фаластинлик маҳбуслар учун матбуот хизмати хабар берди.

Эрондаги даҳшат: бутун мамлакат бўйлаб тахминан 3000 нафар одам ҳалок бўлган

Эронлик мухолифатчи журналист Ваҳид Кеҳризек шаҳридаги суд-тиббиёт марказидан олинган суратларни эълон қилди.