Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Кадастр агентлиги ташкил этилди

A A A
Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Кадастр агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан.

Тезис № 1. “Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қайтарилмоқда” ёки “Кадастр органларининг айрим ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди”

Ер умуммиллий бойлик, Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлиги асоси, энг муҳим табиий ресурс ҳисобланади.

Шу сабабли, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Давергеодезкадастр қўмитаси узоқ йиллар давомида ушбу вазифани муайян даражада бажариб келди. Лекин, ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг ягона органда тўпланганлиги ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда манфаатлар тўқнашувини юзага келтираётган эди.

Бир тасаввур қилиб кўрайлик: олис ва айни пайтда суғориладиган ерларга бой туманлардан биридасиз. Агар сиз бу ердан ер олмоқчи бўлсангиз, сизга керак бўлган ер участкасини туман ер тузувчиси ўлчаб беради, ҳоким қарорини ҳам ўзи чиқартириб беради, ер ҳисобини ҳам ўзи юритади, қаерга нима экиш кераклигини ҳам у аниқлайди, ерлар ва экинларни ҳам ўзи мониторинг қилади. Агар бу ер тузувчининг нияти тўғри бўлмаса, у истаган ерини истаган кишига ажратиб бериши, ноқонуний эгалланган ерларни исталган одамдан яшириши мумкин. Агар у инсофли, лекин бироз содда инсон бўлса, исталган пайт кимнингдир ноқонуний ишлари қурбонига айланиши мумкин.

Ушбу Фармон, биринчи навбатда, мана шу ҳолатларга чек қўйишга қаратилган. Кадастр органлари эндиликда фақат ернинг ҳисобини юритиш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш, хусусан, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш, геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш вазифалари уларнинг ҳақиқий эгаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда.

 

Тезис № 2. “Барча кўчмас мулклар – ер участкалари, уларга бўлган ҳуқуқлар, бино ва иншоотлар 2021 йил охиригача давлат рўйхатидан ўтказилади”

Биз неча йиллардан бери ер кадастрини юритишда муаммоларга дуч келмоқдамиз. Нега? Чунки биз пиёда юриб ўтказиладиган хатлов орқали ер ҳисобини юритмоқчи бўляпмиз. Бу йил бир марта айланиб чиқамиз, қанча инсон, қанча техника овора... Лекин биз қоғозга тушуриб чиққан маълумот келаси йилнинг ўзида реал ҳаётга яна тўғри келмай қолади. Кейин яна бошқатдан хатлов ўтказамиз. Хуллас, бу жараён узлуксиз давом этаверади.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Фуқаролик кодекси, Ер кодекси, Солиқ кодексида, яна бошқа ўнлаб қонун ҳужжатларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши шартлиги белгиланган. Кўчмас мулк деганда биринчи навбатда ер участкаси, унга бўлган мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи тушунилади.

Лекин, афсуски, бизда қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан деярли ўтказилмаган. Яни фермерлар, кластерлар, деҳқон хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахслар ер ажратиш ҳақидаги қарорни қўллларига олиш билан чекланадилар. Агар уларнинг ҳар бири ўз ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказганида эди, ер ҳисоби ҳам ўз ўзидан аниқ бўлган, ер кадастрини ҳам шунга қараб юритиш мумкин бўлган бўлар эди.

Фармонда ушбу масалага биринчи маротаба тизимли ёндашилган. Яъни, бундан буён ер участкасига бўлган ҳуқуқларни Миллий геоахборот тизимида тўғридан тўғри рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда. Бу ҳудди сал олдинроқ бино-иншоотларни нотариал тасдиқлашда жорий этилган амалиётга ўхшайди. Нотариус бирор бир бинони сизга ўтиши ҳақидаги шартномани тасдиқлаб, уни бир вақтнинг ўзида онлайн режимда кадастрдан давлат рўйхатидан ўтказиб беради. Фармонда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам, у вужудга келган пайтнинг ўзида рўйхатдан ўтиши лозимлиги белгиланмоқда.

Лекин ушбу Фармон қабул қилинганига қадар олинган ер участкаларичи? Уларнинг эгалари қўлида ҳоким қарори бор, лекин ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бундай ҳуқуқ эгалари ҳам, улар хоҳ давлат бўлсин, хоҳ нодавлат ўз маблағлари ҳисобига кадастр йиғмажилди тайёрлаб, ўзларига тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишлари шартлиги белгиланмоқда. Тўғри, бу осон иш эмас, лекин қачондир барибир шу йўлдан боришимиз керак. Фармон ушбу мураккаб, лекин тўғри йўлга барчамизни бошлаб беради.

Тезис № 3. “Кадастр органлари Давлат солиқ қўмитаси тизимига ўтказилди”

Фармонни биринчи ўқиган одамда шу пайтгача мавжуд бўлган Давергеодезкадастр қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида қандай боғлиқлик, қандай умумийлик бор деган савол пайда бўлади. Ҳақиқатдан ҳам ўринли савол. Лекин, агар масаланинг ичига чуқурроқ кириб борилса, бу қарорга бекорга келинмаганлиги маълум бўлади.

Кадастр идорасининг асосий вазифаси нима? – Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи 21 та давлат кадастрининг тўлиқ ва ишончли юритилишини таъминлаш. Оддий сўз билан айтганда, юртимиздаги барча ерлар, уларнинг остида ва устида қандай объектлар борлиги ҳақида ягона базани шакллантириш. Савол: бу базанинг тўлиқ юритилишидан энг биринчи навбатда ким манфаатдор? Солиқ идоралари! Чунки ҳар қандай объект – у ёки бу манода солиқ солиш объекти ҳисобланади. Унинг солиқ солиш объектига кирмаслигини, масалан тарихий-маданий объект, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд эканлиги тасдиқлаш учун ҳам кадастр маълумотлари керак бўлади.

Демак, биз ерлар, бино ва иншоотлар, бошқа кадастр объектларининг ҳақиқий ҳисобини билишимиз учун кадастр ва солиқ идораларининг ресурсларини бирлаштиришимиз керак, уларнинг ахборот тизимларини интеграция қилишимиз керак, оддийроқ айтганда, уларнинг бирини ўнг, иккинчисини чап кўзга айлантириб, битта объектни бир пайтда кўрадиган ва биргаликдан “синхрон” ҳаракат қиладиган қилишимиз керак.

Эҳтимол орадан яна йиллар ўтиб, барча объектлар ҳисоби тўлиқ қўлимизда бўлгач, сунъий йўлдош орқали ҳар бир ўзгаришни дарҳол аниқлаш имконяти яратилгач, барча давлат органларининг ахборот тизимлари реал вақт режимида бир-бири билан ахборот алмашишни бошлагач кадастр ва солиқ органлари яна ўз мустақил йўналишларида фаолиятларини давом эттиришар, буни вақт кўрсатади. Лекин ҳозирги босқичда бу икки идора фаолиятини биргаликда олиб бориши давлат, жамият, солиқ тўловчилар ва мулкдорлар учун фақат фойда, қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Тезис № 4. “БТИ”лар ўрнида янги орган ташкил этилди”

Ҳар бир вилоятдаги “Ермулккадастр” давлат корхонаси, уларнинг туман (шаҳар) филиаллари ҳақида эшитмаган ёки уларга иши тушмаган одам деярли бўлмаса керак. Ҳа, бу ўша, халқ тилида “БТИ” деб аталадиган ташкилот. Бу ташкилотнинг номи охирги ўн йилликларда бир неча бор ўзгарсада, унинг халқ орасидаги номи деярли ўзгармаганлигига сабаб бор, албатта. Тўғри, улар фаолиятига замонавий технологиялар жорий этилди, давлат хизматлари марказлари орқали хизмат кўрсатишга ўтилди, одамлар учун қанчадан қанча қулайликлар яратилди. Лекин уларнинг асосий фаолияти ҳалиям ўша-ўшалигича қолаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ушбу корхоналар негизида Давлат кадастрлари палатаси ташкил этилмоқда. Ушбу палатанинг олдинги корхоналар иш услубидан энг асосий фарқи – бу кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш билан битта идора шуғулланмайди.

Яъни, ҳозирга қадар агар сиз ўз мулкингизни рўйхатдан ўтказаман деб борсангиз, қўлингизга аввал шартнома тутқазишади: кадастр ишларини бажариш, техник инвентаризациядан ўтказиш ҳақида. Бу иш якунлангач, сиз яна ариза билан мурожаат қиласиз: кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳақида. Филиалнинг битта ходими тайёрлаб сизнинг қўлингизга берган йиғмажилдни унинг иккинчи ходими текшириб қабул қилади. Жуда қизиқ.

Аслида аниқлаштириб олиш керак эди: давлатнинг бу жараёндаги вазифаси қаердан бошланиб қаерда тугаши керак? Жавоб аниқ: давлат фақат кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиши керак, шартнома асосида, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиладиган соҳалардан давлат аста-секин чиқиб кетиши керак.

Ва ниҳоят, биз ҳам ана шу оддий ҳақиқатни англаб, тўғри ўзанга тушиб оляпмиз: эндиликда Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари фақат регистрация билан, регистрация орқали олган маълумотлари асосида давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш билан, ўзлари тўплаган маълумотларни ваколатлари органлардан олган ахборотлар билан бирлаштириб, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш билан шуғулланади!

Кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш, шу мақсадда уни техник инвентаризациядан ўтказиш вазифасини эса давлат ташкилотларидан тадбиркорлик субъектларига ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Фикримизча, тез орада тадбиркорларга ушбу ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳам қабул қилинса керак. Унгача эса, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бу вазифани бажариб туради. Бозор ўз эгаларига топширилгач бу филиаллар ҳам босқичма-босқич тугатиб борилади ва фақат олис, бориш қийин бўлган ҳудудларда қолдирилади.

Тезис № 5. “Кадастр органлари энди ҳокимга эмас, юқори турувчи органга бўйсунади”

Ўзбекисон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди.

Фармонга кўра Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ушбу Агентлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади.

Фармон билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари негизида Кадастр агентлининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг бошлиқлари Кадастр агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Бундан келиб чиқадики, энди улар фақат Кадастр агентлигига бўйсунади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар “Давергеодезкадастр” қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот берар, уларнинг бошлиқлари эса “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланар эди (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 529-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги низом).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украинага зудлик билан жуда катта пул керак

Украина жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда ва яқин йилларда кенг кўламли ташқи ёрдамга муҳтож, деб ёзади AP.

Владимир Путин икки боланинг янги йил орзусини рўёбга чиқарди

Владимир Путин билан навбатдаги жонли мулоқот 19 декабрь куни бўлиб ўтади.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.