«Чорсу» меҳмонхонаси электрон онлайн савдолардаги бошланғич нархи - 1 сўм?!

«Чорсу» меҳмонхонаси электрон онлайн савдолардаги бошланғич нархи - 1 сўм?!

Тошкент шаҳридаги “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси давлат активларини сотишда инсон омилини камайтириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида электрон онлайн савдоларга чиқарилмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, бошланғич нархи - 1 сўм. Аукционнинг ҳар бир босқичи 100 млн. сўм.

Сармоядор 2 йил мобайнида ҳукумат кафолатларисиз камида 25,0 млн АҚШ долларга тенг эквивалентда инвестициялар киритиши, уч юлдузли меҳмонхона хизматини ташкил этиши ҳамда 150 та янги иш ўрни яратиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 9 мартдаги шартномага кўра, “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси “Inter Tourism” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонага 2017 – 2019 йиллар мобайнида ҳукумат кафолатисиз 33,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали 270 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини қуриш ва 350 та янги иш ўрнини яратиш шарти билан сотилган эди.

Хорижий корхона томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани сабабли, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинган.

Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, мазкур объектни инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан такроран оммавий савдоларга чиқаришни кўзда тутганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!