Чироқчи туманлараро суди судьясига жиноят иши очилди

Чироқчи туманлараро суди судьясига жиноят иши очилди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда кенгаш хулосаси билан А.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматига кўра, тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!