Чипларнинг тақчиллиги смартфон бозорига таъсир қилади

Чипларнинг тақчиллиги смартфон бозорига таъсир қилади

Автомобил бозорида кузатилаётган чипларнинг тақчиллиги, мутахассисларнинг фикрига кўра, смартфонлар бозорига ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

Маълумотларга кўра, чип ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи Qualcomm компанияси смартфонлар ва бошқа гаджетларда қўлланиладиган ярим ўтказгичларга бўлган талабни қоплаб улгурмаяпти.

Асосий мижоз саналмиш Samsung эса АҚШ компаниясидан етарли чипларни ололмаяпти.

Qualcomm протсессорларига бўлган талаб сўнгги ойларда энг юқори натижани қайд этди.

Чип тақчиллиги смартфон бозорига қандай кўламда таъсир қилиши ҳозирча номаълум. Аммо ушбу вазият машина бозорига ўз таъсирини ўтказиб улгурди. Жумладан Ўзбекистоннинг UzAuto Motors компанияси ҳам ярим ўтказгичларнинг етишмаслиги сабаб мижозларга машиналарни етказиб бериш муддатини бир неча ойга қолдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!