Чилонзорда ҳайдовчи пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборди

Чилонзорда ҳайдовчи пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ЙТҲ тафсилотларини эълон қилди.

Қайд этилишича, 15 ноябрь куни соат 08:50 да Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси 43 ёшли Илёс Н. 34 ёшли Кристина Ч.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилди.

Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини менсимасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига ўтиб кетиб, бошқариладиган пиёдалар йўлакчаси бўйлаб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!