Чехия Украинага яна бир ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади - лекин унда нималар борлигини қайд этилмаган

Чехия Украинага яна бир ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади - лекин унда нималар борлигини қайд этилмаган

Чехия мудофаа вазири Яна Чернохова чоршанба куни Чехия ҳукумати Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллаганини маълум қилди. Чернохованинг сўзларига кўра, пакетга оғир техникалар киради, аммо қайсилари эканлиги сирлигича қолади.

Мудофаа вазирининг айтишича, Украина бу сирни сўрамоқда.

“Ижтимоий тармоқлардаги фотосуратлар ва видеолар, шунингдек, Украина ва унинг иттифоқчиларининг баёнотларига қараганда, Чехия Республикасидан урушаётган мамлакатга бошқа нарсалар қаторида танклар, вертолётлар, қуроллар ва ракеталар ҳам келган, деб тахмин қилиш мумкин", - деб ёзади Česki Noviny.

Яна Чернохова чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда Чехиянинг Украинага бу йилги ҳарбий экспортининг умумий ҳажми 47 миллиард кронга(1,9 миллиард АҚШ доллари) етганини, украиналикларга текин ҳарбий ёрдам ҳажми эса аллақачон 4,2 миллиард Чехия кронини ташкил этганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!