Буюк Британияда коронавирус қурбонлари сони 2352 кишига етди

Буюк Британияда коронавирус қурбонлари сони 2352 кишига етди

Буюк Британияда бир кун давомида коронавирус тасдиқланган 563 киши вафот этди ва умумий ҳисобда қурбонлар сони 2352 га етди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

"1 апрель куни эрталаб соат 9.00 (Тошкент вақти билан соат 14.00) маълумотига кўра, Буюк Британияда 152,979 киши текширилди, шулардан 29 474 нафарида коронавирус борлиги тасдиқланди", дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Кун давомида коронавирус билан касалланганлар сони 4324 кишига кўпайди.

Буюк Британияда кетма-кет иккинчи кун юқумли касалликлар ва ўлим ҳолатлари сони рекорд ўрнатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!