Бухоролик жиноятчининг иши бўйича ҳукм ўқилди

Бухоролик жиноятчининг иши бўйича ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан, бошқарув тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи-белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқишда ифодаланган жиноятни содир этган жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди.

Иш ҳолатига кўра, судланувчи (Ф.И.Ш. сир сақланади) ишлаб даромад топиш мақсадида, Туркия давлатига боришни режалаштириб, бу вақтда ўзида Республика ҳудудидан хорижий давлатларга чиқиш учун рухрат ёзуви (стикер) мавжуд эмаслигини била туриб, ушбу рухсатнома ёзувисиз чет давлатларга чиқа олмаслигини англаб, дастлаб виза-стикер талаб қилинмайдиган Россия Федерацияси давлатига чиқиб, у ердан келгусида Туркия давлатига чиқиш тўғрисида жиноий режа тузган.

Шундан сўнг, судланувчи Россия Федерацияси бориб, Россиянинг Сочи шаҳрида вақтинчалик яшаб, кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сонли, 2015 йил 22 октябрдаги 301-сонли қарорлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби нинг 7-банди талабларига зид равишда, рухсатномани расмийлаштирмасдан Москва-Истанбул авиа йўналиши орқали Туркия давлати ҳудудига чиққан. Бу ерда маьлум вақт ичида тижорат ишлари билан шуғулланиб, Истанбул-Тошкент авиа йҒналиши орқали Ўзбекистонга қайтиб келган.

Бухоро вилоят ИИБ Миграция ва фуқароларни расмийлаштириш бошқармасининг тегишли сондаги маьлумотномасига кўра, маьлум муддат ичида судланувчи номига Республика ҳудудидан хорижий давлатларга чиқиш учун рухсат ёзуви, яьни стикер расмийлаштирилмаганлиги қайд этилган.

Суд, судланувчига нисбатан унинг ўз айбига иқрорлигини, турмуш ўртоғи билан ажрашиб бир нафар фарзанди қарамоғида қолганлигини, оилавий шароитини ҳисобга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, судланувчига нисбатан тегишли тартибда жазо белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!