Бухорода можаро: қарздор ота қизидан айрилди

Бухорода можаро: қарздор ота қизидан айрилди

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди томонидан 18 июнда қарздор Ж.Жўраевдан ундирувчи Ш.Болтаевага 2014 йилда туғилган вояга етмаган Р.Дўстмуродовани онаси тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор чиқарилган. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

МИБ матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу қарор ижроси 8 июлда Мажбурий ижро бюроси Жондор туман бўлимига юклатилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан Р.Дўстмуродова ижро ҳужжатига асосан онасига олиб берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!