Бухорода гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Бухорода гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда самарали кураш олиб борилмоқда

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди.

Тадбир давомида фуқаро А.Ф.нинг қўлидаги сумка ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу сумкада 173,15 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!