Бухорода 38 та янги 3-4 юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

Бухорода 38 та янги 3-4 юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

Бухоро вилоятида 3797 та ўринли 38 та янги 3-4 юлдузли меҳмонхона қурилмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

Бунга параллел равишда 1150 та номерга эга учта меҳмонхона реконструкция қилиняпти.

Улардан бири —1976 йилдан фойдаланишга топширилган «Зарафшон» меҳмонхонаси ҳозирги кунда бутунлай янги қиёфага кирган. Таъмирлаш ишларининг умумий қиймати 80 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, унинг чорак қисми (20 миллиард сўм) инвестиция ҳисобига амалга оширилган.

396 ўринли янгиланган меҳмонхона келгуси йилнинг учинчи чорагида сайёҳлар учун эшикларини қайта очади.

Manba: darakchi. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!