Бухоро туманида алоқа кабелини узган фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 12-сентябрь куни Бухоро вилояти, Бухоро тумани, “Гулшанобод” МФЙ, Чорработ қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Т. томонидан бошқарувидаги трактор билан ерда ишлаш жараёнида “Ист Телеком” ҚК Бухоро вилоят ҳудудий бўлимига қарашли Бухоро-Яхшилик темир йўл стансияси йўналиши Бухоро шаҳри, “Лоша” МФЙ Фошун қишлоғи ҳудудидан ўтувчи оптик толали алоқа кабелини (ОТАК-6) эҳтиётсизлик оқибатида узган.
Ушбу ҳолат юзасидан “Ўзкомназорат” инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий шуъбаси томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати жойида ўрганилиб, фуқаро Қ.Т. томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил 15-майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”нинг 12-бандини “а”- кичик банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 154-моддаси 1-қисми “Алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш” талаблари бузилганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Қ.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 154-моддасининг 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик чораси кўрилди. Кабел узилиши шу куннинг ўзида “Ist Telekom” ҚК Бухоро вилоят ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан бартараф этилди.