ФИФА февраль ойида "Бунёдкор" клуби ва футболчилар Ривалдо ҳамда Денилсон ўртасидаги анча йиллик низо бўйича қарор қабул қилганди.
Унга кўра ташкилот "Бунёдкор"нинг Ривалдога 8,1 миллион евро, Денилсонга 1,1 миллион евро тўлаш бўйича қарор чиқарганди. Шундан сўнг тошкентликлар раҳбарияти бу масала юзасидан иш олиб борди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Бунёдкор" клуби Ривалдо масаласини ўзаро келишган ҳолда ҳал қилди. Ривалдо 8,1 миллион евро эмас, балки ундан камроқ сумма олишга рози бўлган. "Бунёдкор" клуби бош ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" Ривалдога белгиланган суммани камайтирган ҳолда 3 йил бўлиб тўлаб беради.
Аввалроқ, "Бунёдкор" бош директори Мурод Алиев матбуот анжуманида Ривалдо ва Денилсон масаласи бўйича суммани камайтириш устида иш олиб бораётганини айтиб ўтганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.