Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси маълум бўлди

Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси маълум бўлди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионати 2019/20 мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Польшалик футболчи Бундеслиганинг 30 та ўйинида 33та гол уриб, тўпурарлар баҳсида катта устунлик билан пешқадамлик қиляпти. Бундан ташқари, Роберт «Олтин бутса» рейтингида ҳам 1-ўринда турибди.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Клуб Бундеслиганинг сўнгги турида 27 июнь куни сафарда «Волфсбург» билан беллашади.

Левандовски 2014 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!