Бўларкан-ку! Нукусда туғилган уч эгизакка Ҳабибулла, Ҳамидулла ва Ҳалилулла деб исм қўйилди

Бўларкан-ку! Нукусда туғилган уч эгизакка Ҳабибулла, Ҳамидулла ва Ҳалилулла деб исм қўйилди

Telegram’даги «Насимов. Столик с видом на планету» каналининг маълум қилишича, Нукусда уч эгизак дунёга келган.

Уларга Ҳабибулла, Ҳамидулла ва Ҳалилулла деб исм қўйилгани айтилмоқда.

«Чақалоқларга ота-онаси ўзлари хоҳлаган исмни беришди. Эгизаклар ҳамда уларнинг онасига соғлиқ тилаймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах ва Хоразмда туғилган уч эгизакларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилган эди. Фарғона ва Самарқандда дунёга келган уч эгизакларга эса Шавкат, Миромон, Зироатхон, Саидахон исмлари қўйилган. Эгизакларнинг оталарига Cobalt автомобили совға сифати берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!