Бугун «Олтин тўп» соҳибининг номи маълум бўлади

Бугун «Олтин тўп» соҳибининг номи маълум бўлади

2024/25 йил мавсуми якунлари бўйича дунёдаги энг яхши футболчига “Олтин тўп” мукофоти топшириш маросими душанба куни Париждаги Шатле театрида бўлиб ўтади. Тантанали маросим бошланиши Тошкент вақти билан 23:00 да белгиланган.

Иккинчи марта “Олтин тўп” мукофоти Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) билан ҳамкорликда ўтказилади. 2010–2015 йилларда бу соврин France Football журнали ва Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) билан биргаликда топширилган эди. 2016 йилдан эса икки алоҳида мукофот берила бошланди: бири France Football талқинида, иккинчиси ФИФА версияси бўйича. ФИФА соврини 1991–2009 йилларда ҳам мавжуд бўлган. Ўтган йили “Олтин тўп”га Англиянинг “Манчестер Сити” клубида тўп сурган испаниялик ярим ҳимоячи Родри сазовор бўлган эди.

“Олтин тўп” соврини энг яхши футболчи ва футболчи қизга уларнинг шахсий кўрсаткичлари, жамоавий ютуқлари ҳамда ҳалол ўйини (fair play) асосида берилади. Халқаро ҳакамлар ҳайъати ФИФАнинг сўнгги рейтингида юқори 100 мамлакатдан (эркаклар) ва юқори 50 мамлакатдан (аёллар) махсус спорт журналистларидан иборат бўлади. Ҳар бир ҳакам 30 номзоддан 10 нафарига овоз беради ва ўйинчилар балл тизими бўйича жойлаштирилади. Агар бир нечта футболчида балллар тенг чиқса, биринчи ўрин овозлари кўпроқ бўлган футболчи ғолиб деб топилади.

Эркаклар орасидаги номзодлар рўйхатига англиялик Жуд Беллингем, француз Килиан Мбаппе, бразилиялик Винисиус Жуниор (“Реал”), французлар Усмон Дембеле ва Дезире Дуэ, марокашлик Ашраф Ҳакимий, гуржи Хвича Кварацхелия, португалияликлар Нуну Мендеш, Витинья ва Жоау Невеш, испаниялик Фабиан Руис (барчаси – “Пари Сен-Жермен”), англиялик Ҳарри Кейн, француз Майкл Олисе (иккаласи – “Бавария”), поляк Роберт Левандовский, испанияликлар Педри ва Ламин Ямал, бразилиялик Рафинья (барчаси – “Барселона”), немис Флориан Вирц, аргентиналик Алексис Мак Аллистер, мисрлик Муҳаммад Салоҳ, нидерландиялик Виржил ван Дейк (барчаси – “Ливерпуль”), нидерландиялик Дензел Дюмфрис, аргентиналик Лаутаро Мартинес (иккаласи – “Интер”), гвинеялик Серу Гирасси (“Боруссия” Дортмунд), швед Виктор Дьёкереш, англиялик Деклан Райс (иккаласи – “Арсенал”), англиялик Коул Палмер (“Челси”), норвегиялик Эрлинг Ҳоланд, италиялик Жанлуиджи Доннарумма (иккаласи – “Манчестер Сити”), шотландиялик Скотт Мактоминей (“Наполи”) киритилган.

Бошқа номинациялар

2018 йилдан бери ташкилотчилар бошқа номинациялар бўйича ҳам мукофотлар топширади. Шундан бери аёл футболчилар ҳам “Олтин тўп” учун курашади. Ўтган йили бу соврин “Барселона” аъзоси испаниялик Айтана Бонматига берилган. У ва Алексия Путеллас икки маротаба ғолиб бўлган. Бу сафар ҳам иккаласи номзодлар қаторида.

Энг яхши дарвозабон соврини Москва “Динамо” ва СССР терма жамоасининг афсонавий посбони Лев Яшин шарафига аталган. Яширни ҳозиргача “Олтин тўп” олган ягона дарвозабон сифатида тарихда қолган. Ўтган йили бу соврин иккинчи марта инглиз клуби “Астон Вилла”да тўп сурадиган аргентиналик Эмилиано Мартинесга берилган. У бу йил ҳам номзодлар қаторида – Доннарумма, “Ливерпул”дан бразилиялик Алиссон, “Ал-Ҳилол”дан марокашлик Яссин Буну, ПСЖдан француз Люка Шевалье, “Реал”дан бельгиялик Тибо Куртуа, “Атлетико”дан словениялик Ян Облак, “Арсенал”дан испаниялик Давид Райя, “Ноттингем Форест”дан бельгиялик Матс Селс ва “Интер”дан швейцариялик Янн Зоммер киритилган. Бу йил биринчи марта аёллар футболида ҳам дарвозабонлар алоҳида мукофотланади.

Шунингдек, 21 ёшгача энг яхши футболчи ва футболчи қиз учун Раймон Копа трофейи, эркаклар ва аёллар футболида энг яхши мураббий учун Йохан Кройфф соврини, энг яхши клублар, мавсумнинг энг яхши тўпурари, шунингдек, майдондан ташқари ижтимоий фаолият учун Сократес мукофоти эгаларининг номи эълон қилинади.

“Олтин тўп” France Football журнали бош муҳаррири Габриэль Ано ташаббуси билан таъсис этилган. Биринчи марта 1956 йилда инглиз клуби “Блэкпул” ҳужумчиси Стэнли Мэттьюзга топширилган. Ўшанда ғолибни спорт журналистлари аниқлар эди. Аввалига совринга фақат европалик футболчилар даъвогар бўлган, 1995 йилдан бошлаб эса ҳар қандай миллийликка мансуб футболчи унга номзод бўлиши мумкин, шарт – у Европа клубида ўйнаши керак. 2007 йилдан бошлаб эса трофейга дунёнинг исталган клуби футболчиси даъвогарлик қила олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Элмурод Ҳақназаров бразилиялик рақибидан устун келди

Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида "Alash Pride 115" турнири бўлиб ўтди.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"Захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ!"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Россия дарҳол ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр,

АҚШ сайловларига Россия томонидан ҳеч қандай аралашув бўлмаган, лекин Европа сиёсий элиталари бунга тўғридан-тўғри ва очиқчасига аралашди

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Ҳеч қандай “махсус ҳарбий операциялар” бўлмайди, агар...

Европаликлар бунга ишонган, айниқса Полша бу фикрда қатъий. Болтиқбўйи давлатлари эса Украинадан кейин навбат ўзларига келади, деб ҳисоблайди

Шавкат Мирзиёев Япониядан Россияга йўл олди

“Ханэда” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония Парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Россиянинг “таслим бўлиш” таклифи ҳақида маълум қилинди

РИА Новости хабарига кўра, Россиянинг ЕХҲТ (YXHT)даги доимий вакили вазифасини бажарувчи Максим Буякевич Европа мамлакатларидан келаётган шундай чақириқлар ҳақида маълум қилди.

Абдуқодир Ҳусанов «Реал»да ўйнашга яқин турибди

«Реал Мадрид» Ўзбекистон ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Хусановга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди Fichajes.net нашри.

Россия Европанинг 11 мамлакати билан ҳарбий шартномаларни бекор қилди

РФ Мудофаа вазирлиги бекор қилиши мумкин бўлган шартномалар рўйхатида Германия, Полша, Руминия, Дания, Норвегия, Нидерландия, Хорватия, Белгия ва Чехия каби давлатлар билан “ҳарбий соҳада ҳамкорлик” тўғрисидаги келишувлар бор.

Берлинда Фаластинни қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди

Германия пойтахти Берлин шаҳрида Фаластинни қўллаб-қувватлашга бағишланган намойиш ўтказилди.

Стокгольмда масжидга нисбатан вандаллик ҳаракати содир этилди

Бу ҳақда диний муассаса раҳбарияти маълум қилди.

Илон Маскнинг бойлиги 749 млрд долларга етди

Америкалик тадбиркор Илон Маск бойлиги 700 млрд доллардан ошган тарихдаги биринчи инсон бўлди, деб хабар берди Forbes журнали.

ЖАР ва жиноятчилик: мамлакатда ҳар куни 60 киши қурбон бўлмоқда

Жанубий Африка Республикасидаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди.

Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашди, 3 киши ҳалок бўлди

Шунингдек, Labo машинасида йўловчи сифатида келаётган 27 ёшли А.Е. ўнг елка суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Исроил зарбаси оқибатида Ғазодаги бошпанадан 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазо шаҳрининг шарқидаги Ат-Туффоҳ маҳалласида жойлашган вақтинчалик бошпанада Исроил армияси томонидан берилган артиллерия зарбаси оқибатида 6 нафар фаластинлик, жумладан бир аёл ҳалок бўлди. Яна 5 киши яраланди.

Ғазо аҳолисининг тўртдан уч қисми очарчилик гирдобида қолди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.

Россия уч нафар ўзбекистонлик маҳкумни террорга уринишда айблаяпти

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.

АҚШ Сурияга ҳужум қилди

Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.

Тожикистондан олиб кирилган 100 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг буюртмачиси ва етказиб берувчилари аниқланиб, қамоққа олинди.

Белгиядаги музейдан Наполеоннинг узуги ва қимматбаҳо тангалар ўғирлаб кетилди — RTBF

Телеканалнинг хабар беришича, ​17 декабрдан 18 декабрга ўтар кечаси Белгиянинг Женап шаҳридаги “Наполеоннинг сўнгги қароргоҳи” музейи талон-торож қилинган.

Навоийда ота ва бола ис газидан вафот этди

Оила бекаси ва яна бир фарзанд заҳарланиш ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Осиёда инсон органлари қора бозори: буйрак ва кўз роговицияси қанчага сотилади?

Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.

Буюк Британия Ўзбекистоннинг 4 компанияси ва тадбиркор Рустам Мўминовга санкция жорий қилди

Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.

Британия ҳукумати киберҳужумга учради

Буюк Британия ҳукумати жорий йил октябрь ойида киберҳужум қурбони бўлган. Бу ҳақда мамлакат савдо вазири Крис Брайант маълум қилди.

Путинга қарши чиқишга журъат қилган ягона амалдор

Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.

АҚШда отишма уюштириб, ўзбекистонлик талабани ўлдиришда гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди

Гумонланувчининг жасади Салем шаҳрида, Бостон марказидан тахминан 30 километр шимолда жойлашган омборхонада топилган.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.