Бу йилги тест ёпиқ биноларда ўтказилади

Бу йилги тест ёпиқ биноларда ўтказилади

Бу йилги тест агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, албатта ёпиқ биноларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази масъулларига таяниб ЎзА маълум қилди.

Бу йил ҳам абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади. Ҳисоб-китоб талаб этиладиган фанлар учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.

Шунингдек, ДТМ мутасаддилари кимлар тест синовлари учун тўлов пулидан озод қилинишини ҳақида ҳам маълумот берди.

2022 йилда таълим муассасаларини тугатаётган академик лицей, касб-ҳунар мактабларининг битирувчилари ҳам тўловларни амалга оширмайди.

Бундан ташқари олдинги йиллар битирувчиси бўлса ҳам маълум тоифа битирувчилари тест синовлари учун тўловдан озод қилинади. Улар ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотидаги, ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳам тест синовлари учун тўловдан озод қилинади.

Тўлов базавий хисоблаш миқдорининг ярим баравари, яъни 150 минг сўмни ташкил этади.

Тест жавоблари қачон эълон қилинади?

"Тест синовлари тахминан 15 кун давом этади. Синовлар тўлиқ якунланганидан сўнг натижалар 1 ҳафта ичида эълон қилинади", — ДТМ Бош мутахассиси Жамшидбек Одилов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!