Бу йилги ҳаж зиёрати бекор қилиндими?

Бу йилги ҳаж зиёрати бекор қилиндими?

Саудия Арабистони ҳаж ва умра вазири Муҳаммад Солиҳ Бантан бу йил ҳаж зиёратини амалга оширмоқчи бўлганларни бу борада шошилмай туришга чақирди. Бу ҳақда “azon.uz” хабар бермоқда.  

“Айни пайтда коронавирус билан боғлиқ вазиятни кузатяпмиз. Вазият яхшилашган пайт зиёратга келмоқчи бўлганларга хабар берамиз”, – деди вазир давлат телевидениесидаги чиқишида. 

Аввалроқ Саудия Арабистони ҳукумати бу йил ҳаж бекор бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган эди. 

Ҳукумат коронавирусга қарши кураш доирасида Макка, Мадина, Риёз ва яна бир қатор ҳудудларга кириш ва чиқишларни тақиқлади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!