Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳа 1-уйда яшовчи фуқаролар болалар майдончасига мўлжалланган ерда номаълум тадбиркор томонидан 7 қаватли уй қурилаётгани ҳақида Андижон вилояти ҳокимлигига мурожаат қилган. бу ҳақда Дарё.uz ёзмоқда.
Қайд этилишича, аҳоли уларнинг розилигини олмай ноқонуний қурилиш бўлаётгани ҳақида бир неча маротаба ҳокимликка арз қилган. Қурувчи ташкилот 19 ноябрь куни ичимлик суви тармоғи қувирига зарар етказган ва бунинг натижасида даҳа сувсиз қолган. Маҳалла аҳли ҳокимликка яна ўз этирозларини билдирган.
Андижон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Муслим Иброҳимовнинг маълум қилишича, мурожаатдан сўнг вилоят раҳбари кўрсатмасига асосан, ичимлик суви бўйича носозликни бартараф этиш учун иш жараёни ташкил этилган ва қурилиш жараёни яқиндан ўрганилган.
“Қурилиш ишларида бир нечта ҳолатлар бўйича хатоликлар аниқланиб, жумладан, тегишли қарорга тўлиқ риоя этилмагани, майдон уй-жой қуриш учун ажратилмагани, кадастр рўйхатидан ўтказишда камчиликларга йўл қўйилгани, энг асосийси, маҳаллий аҳолига ушбу қурилиш ноқулайлик туғдираётгани сабабли, қурилиш жараёни тўхтатилди”, — дейилади матбуот котиби ахборотида.
Тақдим этилган видеода кўринишича, ярим тунда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Махамаджон Нишонов норози аҳоли билан учрашган. У қурилишга рухсат бериш жараёнида хатоликка йўл қўйгани учун одамлардан узр сўраган.
“Ҳужжатни қилиб берганмиз, лекин бу бизни хатомиз. Маҳалланинг аввалги раиси “Ҳамма рози, одамлар роса хурсанд бўлади”, деганди.
Бу мени хатом. Вилоятимиз ҳокими одамларни норози қилиб иш қил демайди. Менга топшириқ берган: бориб, ўрганиб, ўша ерда ишлар қонуний бўлса, қилдириб беринг деган.
Ўтган сафар келганимда сизлар норози бўлганларингизда, бўлди, сизлар норози бўлсанглар, қурилиш бўлмайди, деб кетганман. Минг марта узр сўрайман. Агар сизлар рози бўлмасаларинг қурилиш бўлмайди”, деган Махамаджон Нишонов.
Вилоят ҳокимлиги ахборотида, хатоликка йўл қўйган, яъни ноқонуний қурилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб берган мутасаддиларга қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.