Бритни Спирс фарзандидан айрилди

Бритни Спирс фарзандидан айрилди

Америкалик қўшиқчи Бритни Спирс ҳомиладорликнинг бошида фарзандидан айрилди. Бу ҳақда қўшиқчи ўзининг "Инстаграм"даги расмий саҳифасида орқали маълум қилди.

Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қайғули хабарни ёзиб, оиласи учун оғир дамларда қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

Бритни Спирс 2008 йилда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар ва руҳий саломатлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли қисман қобилиятсиз деб эълон қилинган. Хонанданинг ҳаётини отаси ва суд томонидан тайинланган адвокат назорат қилган. У даволаниш ва шахсий ҳаёти ҳақида қарор қабул қила олмади. Расмий равишда, отанинг ижрочи устидан васийлиги 2021 йилнинг 13 ноябрида тугатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!