Буюк Британия Япония билан эркин савдо режимини ўрнатиш тўғрисида келишувга эришди.
Бу Лондоннинг Brexit’дан кейинги биринчи йирик савдо шартномаси бўлди, деб ёзмоқда Интерфакс.
"Бирлашган Қироллик ўзини мустақил мамлакат сифатида Япония билан ҳамкорликни 15,2 миллиард фунт стерлинг (19,5 миллиард доллар)га оширувчи Буюк Британия учун биринчи йирик келишувга айланган эркин савдо шартномаси билан таъминлади", дейилади Буюк Британиянинг ташқи савдо вазирлиги баёнотида.
Таъкидланишича, шартнома бугун, 11 сентабрь куни Буюк Британиянинг ташқи савдо вазири Лиз Трасс ҳамда Япония ташқи ишлар вазири Мотэги Тосимицу томонидан видеоқўнғироқ давомида ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, Лондон ушбу битимдан Японияга экспорт қилувчи инглиз компанияларининг аниқ афзалликларга эга бўлиши ҳамда Буюк Британияда янги иш ўринлари яратилишини кутмоқда.
Шунингдек, баёнотга кўра, келишув Буюк Британиянинг Транстинчокеани савдо шериклиги тўғрисидаги битимга қўшилишидаги муҳим қадам сифатида кўрилмоқда.
Маълум қилинишича, келишув натижасида Буюк Британия иқтисодиётига тахминан 1,9 миллиард доллар келиши, шунингдек, мамлакат ишчиларининг иш ҳақи узоқ муддатли истиқболда 1 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.