БРИКС давлатлари ягона валюта яратиши мумкин – Россия элчиси

БРИКС давлатлари ягона валюта яратиши мумкин – Россия элчиси

БРИКС мамлакатлари ягона валюта яратиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Павел Князев маълум қилди.

“Умумий ягона валютани яратиш имконияти ва истиқболлари ғояси муҳокама қилинмоқда”, деди Князев “Валдай” муҳокама клуби томонидан ташкил этилган БРИКС ва ШҲТни кенгайтириш истиқболларига бағишланган давра суҳбатида сўзлаган нутқида.

Князевнинг сўзларига кўра, 15 га яқин давлат БРИКСга қўшилиш истагини билдирган.

“БРИКСга қизиқиш шундан яққол намоён бўлдики, бугунги кунда ўнлаб давлатлар БРИКСга қўшилиш истагини билдирган”, дейди у.

Маълумот ўрнида, БРИКС беш мамлакат - Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Aфрикадан ташкил топган гуруҳ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!