Босқинчи исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Тель-Авивнинг Бат-Ям шаҳрида автобуслар портлаши ортидан террор армиясига Ғарбий Соҳилда кенг кўламли "ҳарбий операция" бошлашни буюрди. Бу ҳақда унинг идораси хабар берди.
Қайд этилишича, Нетаньяху мамлакат шаҳарларида янги ҳужумларнинг олдини олиш учун "профилактик чоралар кучайтирилаётгани"ни билдирган. Бу қарор мудофаа вазири Исроил Кац, исроил армиясининг бош штаби раҳбари генерал-лейтенант Херци Ха-Леви, хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар ва Исроил полицияси комиссари Даниэль Леви иштирокидаги учрашувдан сўнг қабул қилинган.
Кеча, 20 февраль куни Тель-Авивнинг жанубида жойлашган Бат-Ям шаҳрида бир нечта автобус портлаган эди. Исроил полицияси воқеа оқибатида жабрланганлар йўқлигини, гумонланувчилар қидирилаётганини хабар қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.