Боксчиларимиз Испанияда муваффақиятли юришини бошлади

Боксчиларимиз Испанияда муваффақиятли юришини бошлади

Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги "Boxam-2024" турнирининг илк кунида тўрт нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.

Мусобақанинг -63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев португалиялик Дуарте Давидни, -71 кг вазнда Ҳавасбек Асадуллаев италиялик Cавалларо Салваторени, Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса руминиялик Нистреану Марcелни, вазни -80 кг бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Йўлдошев қирғизистонлик Эркин Адилбекни 5:0 ҳисобида енгиб, навбатдаги босқичга йўл олди.

Маълумот учун, 4 февраль кунига қадар давом этадиган ушбу мусобақа терма жамоамиз аъзолари учун Италияда 4-11 март кунлари ўтказиладиган "Париж-2024" Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақадан олдин сўнгги босқич тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Турнирда боксчиларимиз Тўлқин Қиличев, Хуан Энрике, Акмал Ҳасанов ва Сирожиддин Наимов мураббийлиги остида иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!