Бокс. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг статистикалари

Бокс. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг статистикалари

Қозоғистонда бўлиб ўтган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг статистикалари билан таништириб ўтамиз.

Ўсмирлар:

Ушбу мусобақанинг ўсмирлар йўналишида 22 та давлатдан 215 нафар (78 қиз, 137 йигитлар) боксчи 13 та вазнда медаллар учун рингга чиқишди.

Қитъа биринчилигида энг кичик делегация билан Яман давлати иштирок этди - 1 нафар боксчи. Тўлиқ таркиб билан эса Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари қатнашдилар.

Якунда 9 та давлат вакили олтин медалларга эга чиқди. Жамоавий ҳисобда эса 10 олтин, 4 та кумуш ва 7 бронза медали билан ҳиндистонликлар биринчи бўлди. Иккинчи ўринда Қозоғистон ва уларда 6 олтин, 8 кумуш, 7 та бронза. Кучли учликда бизнинг ўсмирлар терма жамоаси улар таркибида эса 4 та олтин, 7 кумуш ва 11 та бронза медаллари бор.

Жами медаллар сони бўйича ўсмирларимиз 22 та медаль билан пешқадам ва кейинги ўринда Ҳиндистон ҳамда мезбон Қозоғистон, улар мусобақа давомида 21 та медални нақд қилишган

Ёшлар:

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам 22 та давлатдан 220 нафар (73 қиз, 147 йигит) боксчи медаллар учун баҳсларга киришди. 25 та вазн тоифаси.

Умумий иштирок бўйича эса энг кам боксчи билан қатнашган давлатлар Малайзия ва Гонконг - биттадан. Энг катта таркиб билан эса яна бир бор Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон терма жамоалари етакчи бўлди.

Якунда энг кўп финалчилар бизнинг жамоада 16 та. Олтин медалларни бўлса 4 та давлат вакиллари бўлишиб олишди.

Умумий медаль жамғаришда, мезбонлар 9 олтин, 3 кумуш, 8 бронза билан биринчи бўлди. Иккинчи ўринни эса Ёшлар терма жамоамиз 8 олтин ва яна шунча кумуш ҳамда 4 та бронза билан қайд этишди. Учликни ҳиндистонликлар 6 олтин, 8 кумуш ва 6 дона бронза билан якунлашди.

Медалларнинг жами сони бўйича, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон давлатлари 20 тадан жамғариб етакчилик қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!