Божхонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний товарлар аниқланди

Божхонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний товарлар аниқланди

Тошкентдаги "Арк булоқ" божхона постида хориждан келган металл хомашёси текширувдан ўтказилганда, ҳужжатларда хомашё сифатида кўрсатилган бўлса-да, аслида тайёр маҳсулот эканлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, улар товарларнинг ТИФ ТН кодларини ўзгартириб, 120 млн сўмлик қўшимча божхона тўловларини четлаб ўтишга уринишган.

Аммо, бунинг олди олиниб, қиймати 1 млрд 554 млн сўмлик товарлар вақтинча сақловга олинган. Ҳозирда бу ҳолат бўйича текширув ва суриштирув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!