Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди. Бунга эса Боғот тумани ҳокимининг фуқароларни пахта теримига мажбурий тарзда жалб этгани тўғрисида тарқалган хабар юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижаси сабаб бўлган. Хабарда айтилишича, туманда жорий йил 15 сентябрдан ҳудуддаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси, корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари пахта теримига сафарбар қилинган. Шунингдек, ҳоким 19 сентябрь куни шу масала бўйича тумандаги 300 га яқин фермер хўжалиги раҳбарлари, ҳудудлардаги терим отрядлари масъуллари, бюджет ташкилоти ва идоралари раҳбарларини йиғиб, мажлис ўтказган. Йиғилиш кечки соат 20:30 дан 22:00 гача давом этган.
Туман молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезов қўл остидаги ходимларни пахта теримига чиқарган.
Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи бошчилигида юборилган ишчи гуруҳ Боғот туманига етиб борди.
Таъкидлаш ўринлики, бу йил қўлда терилган 1 кг пахта учун нархлар оширилиб, биринчи теримда – 800 сўм, иккинчи теримда – 1200 сўм тўланиши белгиланди. Теримчиларнинг қулай меҳнат шароитлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиляпти. Шунингдек, пахта теримида кўнгилли сифатида қатнашиш истагида бўлган фуқаролар учун terim.uz сайти ишга туширилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.