БМТнинг учувчисиз самолёти Исроилнинг Ғазо секторига доимий ҳужумлари натижасида юзага келган вайронагарчиликларни суратга олди
![БМТнинг учувчисиз самолёти Исроилнинг Ғазо секторига доимий ҳужумлари натижасида юзага келган вайронагарчиликларни суратга олди БМТнинг учувчисиз самолёти Исроилнинг Ғазо секторига доимий ҳужумлари натижасида юзага келган вайронагарчиликларни суратга олди](/photos/news/SHuyiSMS5CcyYfn.jpeg)
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWА) Исроилнинг Ғазо секторига мунтазам ҳужумлари натижасида вайронагарчиликлар кўламини кўрсатувчи дрон видеосини эълон қилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Фаластин анклавида 27,8 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг ярмидан кўпи болалар ва аёллардир.
БМТ маълумотларига кўра, Исроил ҳужуми натижасида Ғазо аҳолисининг 85% озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармоннинг кескин танқислиги туфайли кўчирилган, эксклав инфратузилмасининг 60% шикастланган ёки вайрон бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).