БМТ Украинадаги урушда ҳарбийлар томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари ҳақида ҳисобот эълон қилди

A A A
БМТ Украинадаги урушда ҳарбийлар томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари ҳақида ҳисобот эълон қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет феврал ойида Россия босқинининг бошланишидан буён Украинадаги вазият бўйича оралиқ ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда ҳар икки томонда ҳам инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳужжатлаштирилган.
Мишел Бачелет Украинада тинч аҳоли қурбонлари сонининг кўплиги ва вайронагарчилик кўлами жиддий ташвиш уйғотаётгани, россиялик ҳарбийларнинг ҳаракатлари халқаро гуманитар ҳуқуқ талабларига жавоб бермаслигини таъкидлади.
Олий комиссар, шунингдек, украина кучлари қонунга тзлиқ амал қилмаганидан оз бўлса-да, хавотирда. Шунинингдек, ноқонуний қотилликлар ва Россия кучлари халқаро ҳуқуқни жиддий бузганликларини тасдиқловчи далиллар тўплами ортиб бораётганидан ҳам хавотирлар мавжуд. Ҳар икки томон ҳам тинч аҳолини ўзбошимчалик билан ҳибсга олгани қайд этилган.
Ҳар икки томондан ҳам ҳарбий асирларга қийноқлар ва шафқатсиз муомалалар ҳақидаги даҳшатли хабарлар келишда давом этмоқда, жиноятчиларни жавобгарликка тортишда бироз олдинга силжиш кузатилмоқда.
10 000 тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки яраланган ва 335 бола ҳалок бўлган. Аммо, ҳисобот муаллифларининг тахминига кўра, қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
17 нафар журналистнинг ўлими ҳужжатлаштирилган.
Донецк ва Луганск аҳолисининг россияпараст қуролли тузилмаларга мажбурий ҳарбий хизматга чақирилгани ҳақидаги иддаолар феврал ойи охирида тасдиқланган.
Ҳисобот муаллифлари 28 та можаро билан боғлиқ жинсий зўравонлик ҳолатларини тасдиқлаган, уларнинг аксарияти Россия назоратидаги ҳудудларда содир бўлган.
Тинч аҳолининг, жумладан, 8 миллион мамлакат ичкарисида оммавий кўчирилиши аёллар, болалар, қариялар ва ногиронларга номутаносиб салбий таъсир кўрсатганлиги айтилади.
Ҳисобот 11 марталик кузатув, 517 та суҳбат ва 3 та тергов ҳибсхоналарига ташрифга асосланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!