БМТ: "Ғазо сектори дунёдаги энг хавфли жойлардан бирига айланди"

БМТ: "Ғазо сектори дунёдаги энг хавфли жойлардан бирига айланди"

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Исроил блокадаси ва ҳужуми остидаги бутун Ғазо сектори дунёдаги энг хавфли жойлардан бирига айланганини билдирди.

UNRWAнинг "Х" ижтимоий медиа саҳифасида эълон қилинган баёнотда, Ғазо сектори янги кўчиш тўлқинини бошдан кечираётгани ва вазиятнинг дақиқа сайин ёмонлашаётгани билдирилди.

“Хавфсиз ҳудуд йўқ; бутун Ғазо сектори дунёдаги энг хавфли жойлардан бирига айланди. Борадиган жой йўқ, чунки барча бошпаналар, жумладан, UNRWAга тегишли бўлганлар жойлар ҳам гавжум”, — дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!