БМТ бош котиби Гутерриш фикридан қайтди ва Эронни қоралади

БМТ бош котиби Гутерриш фикридан қайтди ва Эронни қоралади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қоралади. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар Фаластин халқи азобини камайтирмайди, деб ёзади ББC.

Бугун эрталаб Исроил БМТ Бош котибини персона нон грата деб эълон қилганди ва унга мамлакатга киришни тақиқлаганди. The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, Исроил расмийлари жаноб Гутерришнинг Эроннинг ракета ҳужумини «шак-шубҳасиз қоралай олмагани»ни ҳисобга олиб, шундай қарорга келган.

Исроил ҳужумидан кейинги илк изоҳларида Гутерриш Эрон ёки Исроилни тилга олмай, Яқин Шарқ можаросининг кенгайишини қоралаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!