БМТ бош котиби Антониу Гутерриш иккинчи муддатга қайта сайланди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш иккинчи муддатга қайта сайланди

Антониу Гутерриш БМТ бош котиби лавозимига иккинчи муддатга қайта сайланди, деб хабар бермоқда «РБК».

«Антониу Гутерриш аккламация (қарсак, олқиш ва ўз фикрини билдиришнинг бошқа норасмий усуллари асосида қарор қабул қилиш ёки бекор қилиш) йўли билан иккинчи муддатга — 2022 йил 1 январидан 2026 йил 31 декабригача БМТ бош котиблигига тайинланганини эълон қилиш шарафига муяссар бўлмоқдаман», — деди Бош ассамблея раиси Волкан Бозкир.

8 июнь куни унинг номзодини ташкилотнинг Хавфсизлик кенгаши қўллаб-қувватлади ва Бош ассамблеяга Гутерришни иккинчи муддатга тайинлашни тавсия қилди.

Маълумот учун, БМТ бош котиби беш йил муддатга сайланади.

Португалиялик Антониу Гутерриш БМТ бош котиби лавозимини 2017 йил 1 январдан буён эгаллаб келмоқда. У 1949 йилда Лиссабонда туғилган, илм-фан ва сиёсат билан шуғулланган, 1974 йилда Чиннигуллар инқилобида (Португалиядаги қонсиз ҳарбий тўнтариш) фаол қатнашган. Янги давлат режими тўнтарилганидан кейин Португалия ҳукумати таркибига кирди, 1995 йилда мамлакат бош вазирига айланди.

БМТда Гутерриш 2005 йилдан буён ишлайди, ўшанда у ташкилотнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссари лавозимига сайланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!