БМТ Афғонистон соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун 45 миллион доллар ажратади

БМТ Афғонистон соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун 45 миллион доллар ажратади

Бу ҳақда БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс бугун ўз баёнотида эълон қилди.

"Мен Афғонистон соғлиқни сақлаш тизими қулашининг олдини олиш учун фавқулотда вазиятлар марказий жамғармасидан 45 миллион доллар ажратаман. Мамлакатда дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар, ёқилғи етишмаяпти. Бундан ташқари, асосий тиббиёт ходимларига маош тўланмаяпти", — дейилади баёнотда.

Гриффитс Афғонистонда соғлиқни сақлаш тизимининг қулаши ҳалокатли бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Хабарда кўрсатилгандек, маблағ биринчи навбатда ЖССТ ва ЮНИСЕФга йўналтирилади, у ердан халқаро ва миллий нодавлат ташкилотлар орқали Афғонистондаги шифохоналар фаолиятини шу йил охиригача қўллаб-қувватлаш учун юборилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!