Бизга ҳозир кўпроқ ёрдам керак — Украина президенти

Бизга ҳозир кўпроқ ёрдам керак — Украина президенти

Володимир Зеленский CBS телеканалига берган интервьюсида рус қўшинлари Украинага баҳор охири ёки ёз бошида йирик ҳужум уюштириши мумкинлигини айтди. Зеленский ҳужум қайси йўналишда кутилаётганига аниқлик киритмади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, ўтган қишда Украина Қуролли кучлари рус қўшинларининг олдинга силжишини тўхтатиб, вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлган.

"Украина армияси ўқ-дориларнинг кескин танқислигини бошдан кечирмоқда. Бизга энг кўп керак бўладиган нарса Американинг Patriot ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ва артиллерия снарядларидир", — дея қўшимча қилди президент.

АҚШ Конгресси бир неча ойдан бери ички сиёсий келишмовчиликлар туфайли Украинага 60 миллиард доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдамни молиялаштиришни тасдиқлай олмади. Қўшма Штатлар Сенати феврал ойида қонун лойиҳасини маъқуллаган, аммо у Вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!