Биткоинни пул деса бўладими?

A A A
Биткоинни пул деса бўладими?

Мендан биткоин ҳақида кўпчилик сўрагани учун, у ҳақда ёзишга қарор қилдим.

Биткоин ҳақида бирор нарса айтсангиз, баъзиларда бўладиган эътироз қуйидагича:

“Сиз блокчейнни биласизми? “Майнинг” қандай бўлади, тушунасизми? Қандай қилиб билмай ҳукм айтасиз?”

Бундай эътирозли саволларнинг пайдо бўлиши эса, аслида ўша одамнинг шариатни тушунмаслигидан бўлади. Шуни инобатга олиб, мен биткоин ҳақидаги мулоҳазалар асосларини иложи борича содда тилда тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Юқоридаги эътирозлар хато эканини ҳам баён қиламан. Агар диққат билан ўқиб чиқсангиз, иншааллоҳ, ўзингизни қониқтирган жавобни топасиз. Марҳамат:

Шариатда молиявий – пул билан боғлиқ муомалалар икки турга бўлинади:

1. Эвазли (معاوضة)
2. Эвазсиз.

Эвазсиз муомалаларга ҳадя, васият ва шу кабилар киради. Сиз бировга ҳадя берсангиз,  у эвазига сизга ҳеч нарса бермайди. Демак, бу муомала эвазсиз муомала дейилади. 

Эвазли битимлар эса савдо, ижара, музораба ва бошқалардир. 
Масалан, ижарага уй олсангиз, сиз ижара ҳақини берасиз, иккинчи томон унинг эвазига уйдан фойдаланиш ҳаққини беради. Икки томондан эваз борлиги учун бундай битим шариатда  عقد المعاوضة дейилади – яъни икки томондан эваз бўлган битим. Буни ўзбек тилида содда қилиб эвазли битим деса ҳам бўлади.

Эвазли битимларда эваз – алмашинаётган нарса ё ўзида манфаат бор нарса бўлади, ё ўзида манфаати бўлмай, бошқа бир манфаатли нарса учун восита бўлади.
Ўзида манфаат бор нарса – масалан, гўшт, кийим, телефон, нон, уйдан фойдаланиш ҳаққи ва бошқалар. Буларни еса, кийса – хуллас фойдаланса бўлади.
Энди иккинчи тоифа нарсалар ўзида манфаат бўлмаган, бошқа нарса учун восита бўлган нарсалар. Булар “пул” дейилади. Қадимда пуллар тилла, кумуш ёки темирдан бўлган. Кейинроқ теридан ҳам пуллар қилишган. Ҳозир одатда қоғоздан бўлади. Буларни еб ёки кийиб бўлмайди. Пулнинг асосий вазифаси бошқа манфаатли нарсаларни олиш учун восита эканидир. 

Шундай қилиб, биз шариатда пул нима эканини тушуниб олдик. Энди савол:  Қадимда пуллар тилла, кумуш бўлган, энди қоғоз пуллар ишлатилади. Бирор нарса пул деб топилиши учун қандай шартлар бор? 

Жавоб:

Бирор нарса пул деб топилиши учун муайян жамиятда ўша нарса манфаатли нарсаларга восита ўлароқ барча ёки мутлақ кўпчилик томонидан қабул қилиниши кифоя. 
Масалан, 200 киши бир тайёрада (самолётда) Америкага учиб кетаётганди, йўлда тайёра қулаб, улар инсон қадами етмаган бир оролга келиб қолдилар. У оролда уларни биров қутқаргунча жон сақламоқчилар. Орадан ойлар ўтиб бирлари балиқ овлаб, бошқалари мева териб, яна бирлари кийим тикиб, бошқа нарсаларга алмаштирмоқчилар. Агар балиқни мевага пулсиз алмаштирсалар, бу ҳам жоиз, бу бизнинг тилда бартер, шариатда муқояза дейилади. 
Бироқ агар ўзаро битимлар мураккаблашиб, товарлар ва хизматлар кўпайган сари улар пулга эҳтиёж сезсалар, ўзаро иттифоқ қилиб, теридан ёки махсус тошлардан пул ясаб олсалар бўлади. Агар шу пулни барчалари ёки кўплари қабул қилса, ўша тош ёки темир шариатда пул ҳукмида бўлади. Унга рибога оид қоидалар, закот ва бошқалар ҳукми берилади… 

Энди асосий масалага қайтсак, хўш, биткоин мана шундай пул ҳисобланиши мумкинми? 

Бунга жавоб беришдан олдин, яна бир муҳим тушунча билан танишиб чиқишимиз керак. Бу – молиявий пуфак тушунчаси. Уни инглиз тилида financial bubble ёки economic bubble дейдилар. Ўзбек тилида молиявий пуфак, иқтисодий кўпик ёки пуфак дейдилар, менимча, пуфак сўзи муродга яқинроқ бўлса керак.

Молиявий пуфак қандай бўлади? Масалан, Акмалбой исмли бир киши оддий темирдан қандайдир бир жетонлар ясайди, масалан, 10 000 дона жетон. Ҳар бир жетонни муайян рақамлар билан рамзлаб – кодлаб чиқади. 

Кейин айтадики, ким мендан шу жетонни сотиб олса, ундан эртага бошқалар 10% кўпроққа сотиб олишади. Бошланғич нархни масалан, 100$ деб белгилайди. Жуда қаттиқ реклама қилади. Бошида ўзининг одамлари сотиб олиб, бошқа ўзининг одамларига сотиб, бойиб кетади.

Буни кўрган оддий халқ ҳам тез орада ундан жетонлар сотиб ола бошлайдилар. Бошқалар улардан сотиб олади. Оқибатда биринчи олганлар катта даромад кўрадилар. Уларнинг янги машиналари ва бирдан бойиб кетганлари бошқаларни ҳам Акмалбойнинг жетонларини олишга ундайди. Табиийки, жетоннинг нархи ҳар сафар янги одам олганда ошиб бораверади. Бошида 100$ бўлган жетон, қўлма қўл бўлиб 10 000 – 20 000 долларга етиши оддий ҳол. Бироқ бир қоида борки, қачондир жетоннинг нархи бир нуқтага етгач, бошқа ҳеч ким уни олмай қўяди. 10 000 бўлсин, 100 000 бўлсин, бир кун келиб, уни олишдан тўхтайдилар. Шунинг учун уни пуфак дейдилар. Зеро, пуфакни пуфлайверсангиз, катталашаверади. Бироқ аниқ биласизки, бир нуқтада албатта портлайди.

Шу сабаб, охирида харид қилганларнинг барчалари касодга учраб, пулларини йўқотадилар. Уларнинг пуллари қаёққа кетди? Табиийки, Акмалбой ва ундан дастлаб харид қилганларга!   
Бу мисолда жетонни еб, кийиб бўлмайди. Бироқ у жетонни ҳали касод бўлишидан олдин бировга олиб бориб, мен сиздан кийим ёки гўшт олмоқчиман, бироқ ёнимда пулим йўқ, шундай жетоним бор, десангиз, у одам жетонни қабул қилиб, сизга кийим (ёки ҳар қандай товар) бериши мумкин. Демак, жетон бошқа манфаатли нарса учун восита бўляпти. 

Хўш, шу жетонни пул деса бўладими?

Оролдаги одамларнинг тошдан ёки теридан ясаб олган пуллари билан мана шу жетоннинг фарқи борми? 

Уламолар айтадиларки, албатта фарқи бор. Фарқлар қуйидаги нуқталарда:

  1. Тери пулни оролда бошқа нарсаларга восита қилиш учун оладилар. Уни олишдан бирламчи мақсад унинг тушиши ва кўтарилишидан фойдаланиш – спекуляция бўлмайди. Жетонни олишдан мақсад эса фақат унинг нархи ошишидан фойдаланиш. 
  2. Оролдагиларнинг тери пулини одамлар унинг нархи ошиши ёки тушишидан қатъи назар олиб, сотиб, фойдаланаверадилар. Агар унинг қадри ошмай, шундай тўхтаб туради, десалар ҳам, олаверадилар. Акмалбойнинг жетонларини эса одатда фақатгина ошиши учун оладилар. Ошмаслиги аниқ бўлса, уни олиб ўтирмайдилар. 

Шу ва бошқа асосларга кўра оролдагиларнинг тери пули пул дейилади ва у билан муомала қилиш ҳеч қандай ихтилофсиз жоиз. Акмалбойнинг жетони эса қимор дейилади ва ундан даромад қилиш - ҳаром.

Мен жетонни мисол қилдим, токи пулга ва биткоинга ўхшаш нуқталари яхшироқ кўринсин дедим. Аслида пуфак манфаат учун восита эмас, аслида манфаат бор нарса бўлиши ҳам мумкин. 
Масалан, 2000 – йиллар охирида рўй берган жаҳон инқирозига Америка, Дубай ва бошқа жойлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ молиявий пуфаклар сабаб бўлган. Мен бунинг бир қисмини Дубайда кўрганман. Бир жойга уй қурилади (ёки аксар ҳолларда ҳали қурилмаган ҳам бўлади) ва сизга шу уйни олинг, эртага нархи албатта ошади, сотиб юборасиз, фойда қиласиз дейишади. Сиз уйни, масалан, 500 000$ га оласиз. Табиийки, кредит олиб, қарзга оласиз. Бир ҳафтада янги мижоз у уйни сиздан 600 000$ га сотиб олади. У ҳам банкдан қарз олган. У ҳам сиздек сотиб юбориш учун оляпти, у уйда яшаш учун эмас. Кейин ундан бошқаси 1000 000$ га харид қилади. Қарабсизки, уйнинг нархи бир неча бараварга ошиб кетаверади. Сўнггида эса пуфак портлайди – нарх жуда катта миқдорга етгач, ҳеч ким олмай қўяди! Шунда охирги олган ва ундан олдинги ва ундан олдинги – бирма – бир касодга учрайдилар. Банклар ҳам касод бўлади ва ҳоказо. Исломда бундай ишлар қимор дейилади ва Аллоҳ таоло қиморни ҳаром қилган! Аллоҳ таоло дейди:
"Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз" (Моида, 90).
Энди асосий савол: биткоин Акмалбойнинг жетонига яқинроқми ёки оролдагиларнинг тери пулигами?!

Аксар кибор уламолар бу масалада ё сукут қилиб, ўрганишда давом этмоқдалар ё биткоин Акмалбой жетонидек ҳаром демоқдалар. Жумладан, буюк фақиҳ ва муҳаддис, асримизда молиявий муносабатлар фиқҳидан дунёда энг кучли мутахассислардан деб тан олинган аллома шайх муфтий Тақи Усмоний ҳазратлари биткоин билан даромад қилишни ҳаром деган.

Ҳалол деганлар орасида мен кибор уламолардан бирортасини кўрмадим. 

Сабаби, биринчидан, биткоинни аксар одамлар ва ташкилотлар пул деб қабул қилмаяпти. Уни cryptocurrency - крипто-пул ибораси билан currency (пул ) деб "лақаблашлари" мумкин. Бироқ шариатда бир қоида бор:
العبرة بالمعاني لا بالمباني.

"Сўзлар эмас, маъноларга эътибор қаратилади."

Уни крипто-пул десалар ҳам, пулдек муомала қилмасалар, у пул ҳисобланмайди. Пул – нархларни ва зарарларни белгилаш меъёри бўлади. 

Нархларни пул билан белгилайсиз: телефонингиз неча пул десам, 100 доллар, дейсиз. 100 қоп картошка ёки 3 та кийим демайсиз. Шунга кўра, доллар - пул. Картошка ва кийим - пул эмас.
 
Зарарлар ҳам шундай. "Фалончи машинамни уриб, менга 1200 доллар зарар келтирди", дейсиз, "3 тонна кўмир ёки 576 та кўйлак зарар келтирди", демайсиз. 
Биткоин ҳам шундай. Биров сизга зарар келтирса, "менга 2 та биткоин зарар келтирди", демайсиз. "Уйимнинг нархи 3 та биткоин", демайсиз. Агар биткоинда айтмоқчи бўлсангиз, олдин ўша куни биткоин долларда (!) қанча эканини текшириб олиб, кейин айтасиз. Шунга кўра, доллар  - пул, биткоин –  қимор воситаси бўлади. 
Энди юқоридаги эътирозга келсак. Сиз биткоиннинг ҳукмини билиш учун майнинг,  блокчейн каби нарсаларни билишингиз керакми? 
Масалан, Акмалбой жетонига фосфор моддаси ва қандайдир микрочип ва Чуачуа деб номлаган ноёб қалампир қўшиб тайёрлади. Агар сиз Акмалбойга  “Эй Акмал, сенинг ишинг қимор ва ҳаром” -  десангиз, Акмалбой сизга айтади:
–  Чуачуа нима? Жетонга қанча фосфор қўшганман? Фосфорнинг асли қандай пайдо бўлади? Жетоннинг таркибида қанча чуачуа бор? Буларни билмасанг, қандай қилиб ҳаром деяпсан?!
Сиз агар оқил одам бўлсангиз, айтасизки:
– Мен чуачуани билмайман, лекин сенинг жетонинг қимор воситаси эканини биламан! Зеро, эвазлар ё ўз аслида манфаати бор ё манфаатга восита бўлади. Жетонинг аслида манфаат йўқ, демак, сен уни восита деб даъво қиляпсан. Воситалар эса: 

  1. Нархларни белгилайди. 
  2. Зарарлар қийматини белгилайди. 
  3. Барча ёки аксар одамлар томонидан қабул қилинган бўлади. 

Сенинг жетонингда бу уч сифат йўқ. Қолаверса, энг муҳими, ҳатто ўзида манфаати бор нарсалар – масалан, Дубайдаги уйлар мисолида ҳам уни молиявий пуфакка айлантириб, пул топиш қимор бўлади. Сенинг жетонинг эса пуфак экани кўриниб турибди.  Шунинг учун чуачуа ва фосфор нима бўлишидан қатъи назар, сенинг жетонинг - ҳаром!

Масалан, бир Санжар исмли одам биткоин 5000 доллар бўлганида 10 та биткоинни 50 000$ га олди. Кейин биткоиннинг биттаси 50 000$ га чиқди. Шунда у 10 та биткоинни 10 та одамга 500 000$ га сотиб, 450 000$ даромад қилди. Унинг 450 000 доллар пули унга қаердан келди? 
Ундан 10 та биткоинни харид қилган 10 кишининг чўнтакларидан. Энди биткоин нархи бошқа ошмади, балки тушиб кетди. Шунга у 10 киши арзонга сотиб, зарар кўрди. 
Бу дегани Санжар уларнинг ҳақларини ҳеч қандай эвазсиз еди. Гўёки қиморда уларни ютиб олди.

Энди охирги масала, Биткоин ёки умуман крипто-пуллар қачондир оддий пул ҳукмида бўлиши мумкинми?

Жавоб:

Юқоридаги орол аҳли мисолидан кўрдингизки, ҳар қандай нарса одамлар уни восита ўлароқ қабул қилишлари натижасида пул деб топилиши мумкин. Шундай экан, крипто-пуллар ҳам қачондир оддий пул ҳукмида бўлиши мумкин. Бироқ айни пайтда воқеълик, айниқса биткоиннинг ҳозирги ҳолати бунга мутлақо яқин ҳам эмас. Балки, ҳозирча крипто-пуллар қимор воситаси бўлиб қолмоқда. 
Умматнинг энг йирик уламолари ё сукут қилаётганлари, ёки ҳаром деб фатво берганларининг ўзи бу ишлардан тўхташ ва асло яқинлашмаслик учун кифоя қилади. 
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек:

“Ҳалол нарсалар албатта аниқ, ҳаром нарсалар албатта аниқ, иккисининг ўртасида кўплаб шубҳали нарсалар бор, уни(нг ҳукмини) кўпчилик билмайди. Ким шу нарсаларга қўл урса, ҳаромга қўл урибди.”

Ҳадисда шубҳали нарсалар ҳаромдек экани айтиляпти, энди шайх Тақи Усмонийдек кибор уламолар ҳаромлиги аниқ деган нарсага қўл уриш қанчалик хато эканини тааммул қилиб кўраверинг. Бир кунлик дунёда пул топишнинг осон йўлларини қидириб, абадий ҳаётини барбод қилиб оладиган бадбахт кимсалардан бўлиб қолишимиздан Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин!

Маҳмуд Усмон


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Украина Россия қўмондонларидан бирини ўлдирди

Бу ҳақда "Хортица" тезкор-стратегик кучлар гуруҳи баёнотида айтилмоқда.

Молдова пойтахтида россияпараст мухолифат митинг ўтказди

Митингда иштирок этган Молдованинг собиқ президенти Игор Додон ТАСС агентлигига берган интервюсида, сўл қанот партиялар томонидан тузилган блок Россия билан алоқаларни тиклаш ва барча давлатлар билан мувозанатли ҳамкорлик тарафдори эканини билдирди.

“Cobalt датчики кўрсатган ҳароратга ишонаверманг” — иқлимшунос огоҳлантирди

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра, Cobalt автомобилларидаги ҳарорат датчиклари Ўзбекистон иқлимига тўлиқ мослаштирилмаган.

Шахсий автомобиль кўп пул "ейдими" ёки такси?

Fit Service халқаро автосервислар тармоғи таҳлилчилари шахсий автомобилга техник хизмат кўрсатиш ва таксида мунтазам юриш харажатларини солиштириш бўйича тадқиқот ўтказди.

ОТМга давлат гранти ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш баллари белгиланди

2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.

«Ўзга сайёраликлар йўлда»

Аммо баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ниқобланган ўзга сайёраликлар кемаси бўлиши мумкин.

Туркияда ўрмонларга атайлаб ўт қўйиш ҳолатлари аниқланди — Туркия Ички ишлар вазири

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бодрум, Мармарис ва Манавгат ҳудудларига яқинлашган

Таиланд–Камбоджа можароси туристик ҳудудларга яқинлашмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар машҳур сайёҳлик шаҳарлар — Паттайя ва Бангкокдаги туризм салоҳиятига таҳдид солмоқда.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Зеленский: Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Украинада 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Эс-Сувейдада друзлар томонидан мажбуран кўчирилган бедуин оилалари эвакуация қилинди

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Исроил стратегияси: Мамлакатнинг сиёсий устунликка эга бўлиш учун амалга ошираётган «ўйинлари»

16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.

Машинасига 200 килодан зиёд наркотик ортган дипломат қўлга тушди — Болгария

Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.

Навоийда водород сульфид меъёрдан 16,8, аммиак 1,4 баробар ошгани маълум бўлди

Бунга «Навоийазот» корхонаси чиқиндилари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корхона эса ҳодиса уларга алоқадор эмаслигини билдирган.

"Путин, навбатинг келди..."

Сиз бутун дунё ҳисобига арзон Россия нефтини сотиб оляпсиз, ва Президент Трамп бу ўйиндан чарчади.

Хитойдаги хусусий боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Иш бўйича олти киши, жумладан инвестор, директор ва ошпазлар ҳибсга олинган.

Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.

Индонезия соҳилларида бортида 280 нафар йўловчи бўлган паром ёниб кетди

Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари ёнғин қурбонлари ва жабрланганларни эвакуация қилиш учун учта кема юборди.

Газода болалар очликдан нобуд бўлмоқда

Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган.

Исроил ёрдам маркази яқинида 25 нафар очликдан азият чеккан фаластинликни ўлдирди

Медицин манбаларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбийлари Жанубий Ғазонинг Рафа шаҳридаги ёрдам маркази яқинида тўпланган очликдан азият чеккан фаластинликлар тўдасига ўт очиши натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди.

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади — «Ўзгидромет» 21–24 июл (душанба–пайшанба) учун эълон қилган об-ҳаво прогнози шуни кўрсатмоқда.

Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 940 нафарга етди

Бу ҳақда Syria Human Rights Observatory маълумотига таяниб, The Times of Israel нашри орқали "Report" хабар берди.

Аббас Аракчӣ: Эрон ва Исроил ўртасидаги ўт очмаслик режими жуда нозик

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Аракчӣ “IRNA” агентлигига берган баёнотида маълум қилди.

Steigan: Трамп Москвага ультиматум қўйди

У Москвадан Украина билан тинчлик келишувини имзолашни талаб қилди.

Трамп Ғазо секторидан 10 нафар гаровдаги шахсни қайтаришга ваъда берди

АҚШ Президенти Дональд Трамп, Ғазо секторидан яна 10 нафар исроиллик гаровдаги шахслар яқин вақт ичида озод қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Трамп АҚШлик медиамагнатнинг судда кўрсатма беришини интиқлик билан кутмоқда

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерлари ва уйларга зарба берди: ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор

Исроил армияси Ғазо секторидаги турли ҳудудларга, жумладан, яшаш уйлари ва қочқинлар жойлашган чатирларга ҳаво ва қуруқликдан зарбалар берди.

АҚШ элчиси Исроил ҳукуматини масиҳий ташкилотларга нисбатан босимда айблади

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.

«Бу сафаргиси ҳақиқий»: Исроилга янги санкциялар жорий қилинди

Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.

Аслида тарбиячига тарбия керак шекилли: Боғчада 2 ёшли бола шафқатсиз калтакланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

Мурод Назаров: "Тошкентда дарахтларни кесишни чекламаслик керак"

Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор сўзларига кўра, дарахт кесишга қўйилган чекловлар коррупцияни кучайтиради. У мазкур масалага ечим сифатида қурувчи компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш кераклигини кўрсатди.

Грузияда жиноий гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 киши қўлга олинди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ИИВ вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзега таяниб хабар берди, дея маълум қилади “Report” агентлиги.

Исроил ҳужумида Дамашқда ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етди, 30 дан ортиқ киши яраланди

Бу ҳақда Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда агентлик SANA.

Киевга қурол бериладими?

Трамп ўзини Россия ёки Украина томонида эмас, «инсонпарварлик томонида» эканини билдирди.

Сирдарёда фуқаро Cobalt’ини йўл четидаги бетон тўсиққа урди. Aвтомашина мажақланиб, ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат берилди.

2090 йилгача Тошкент ва Остонада жазирама иссиқ сабаб 23 минг киши ҳалок бўлиши мумкин

Жаҳон банкининг сўнгги таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида юқори ҳароратлар инсон соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган экоинспекторлар калтакланди

Айни пайтда инспекторлар Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновга нисбатан оғир жисмоний тажовуз содир этилган, улар турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Сенатор блогер Чеченкага чора кўришни сўради

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга расмий сўров юборилди.

Исроил Сурия армияси бош штабининг Дамашқдаги биносига икки марта зарба берди

ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Исроил Сурия жанубидаги друзларга қарши ҳаракатларни кузатишда давом этмоқда.

Кўкдала туманида “газ заправка”даги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган.

Гренландиядаги қишлоққа тоғдай келадиган айсберг қулаши мумкин

Қишлоқ яқинида икки улкан муз парчаси бир ҳафтадан бери қимирламай турибди.

Исроил армияси Сурия билан чегарада қўшимча кучларни жойлаштирмоқда

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

Аёвсиз дўппосланган, оёғи синган: Хоразмда экология инспекторлари билан ҳақиқий даҳшат содир бўлди

Воқеа ҳақиқий жангари кинолардагидек: ҳуқуқбузарлар инспекторларни дўппослаб, юк машинаси бортига ортишган. Кейин ўзлари билан олиб кетаётган вақтда инспекторлар ҳаракатланаётган юк машинасининг орқа борт қисмидан ўзларини ташлашган.

Трамп Байденга тегишли 500 тонна печеньени ёқиб юборишга буйруқ берди

800 минг долларлик бу печенье 1,5 миллион болани бир ҳафта давомида озиқлантиришга етар эди.

Германияда ҳижоб туфайли мусулмон аёл ўлдирилди

2025 йил 4 июль куни Германиянинг Ганновер шаҳрида 31 ёшли эркак қўшниси бўлган 26 ёшли жазоирлик мусулмон аёл — Рахма Аятга пичоқ билан ҳужум қилди. Олинган оғир жароҳатлар натижасида Рахма воқеа жойида вафот этди.

“Strong Cities" МЧЖ эгаси қамоққа олинди

Аввалроқ “Strong Cities" МЧЖ Тошкентда янги уй қуриб бераман деб 200 нафар фуқаронинг 5 млрд сўм маблағини ўзлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.

Дудуқланадиган болаларни қўрқитиш усули билан даволашга уринган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.

"Sea Breeze" курортининг қурилиши Чорвоқдаги экологик муаммоларга барҳам берадими?

Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.

Тошкентда кибержиноятчилар гуруҳи банк карталаридан 1 млрд сўм ўғирлади

Аниқланишича, фирибгарлар вирус юқтирилган қурилмаларидаги SMS-тасдиқлаш кодларини кузатиб бориш имконини берувчи ёпиқ Telegram гуруҳ яратган.

Диққат! Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 58 000 нафардан ошиб кетди

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Исроил армияси Ғазо секторидаги бир неча ҳудудларга зарба берди: 11 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди

2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друз ва бедуин гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашув: 30 киши ҳалок бўлди, 100 нафар яраланган

Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.

Россия сафида урушган 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.

Японияда 21 июндан буён зилзилалар тўхтамаяпти

Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Air India авиаҳалокати: ёқилғи узатилиши ўчирилгани тасдиқланди, 260 киши ҳалок бўлган

Ҳиндистонда Air India’нинг AI171 рейси билан боғлиқ авиаҳалокатни текшириш доирасида тажовузкор воқеалар аниқланди.

Бугундан 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди

Олий ва касбий таълим муассасаларига кириш бўйича 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди.

Россия: жазирама об-ҳаво туфайли Ставрополь ўлкасида электр энергияси навбатма-навбат ўчирилмоқда

У ерда ҳаво ҳарорати +42°C даражагача кўтарилган.

Британиянинг Эссекс графлигидаги Саутенд аэропортида кичик ўлчамли самолёт қулаб тушди

Beechcraft King Air B200 самолёти Нидерландияга йўл олаётган бўлган

Грузияда савдо маркази портлаш хавфи сабаб эвакуация қилинди

Айни вақтда антитеррор кучлари томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмоқда ва марказ тўлиқ текширилмоқда.

Марғилонда Жентра кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди

Ҳодиса жорий йилнинг 10 май куни содир бўлган. Боланинг ҳаёти сақлаб қолинган

Миробод туманида таъмирланаётган бинода ёнғин чиқди

Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратга олинган.

Исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжидига рейд уюштиришди

Оккупация қилинган Шарқий Қуддусда, Исроил полицияси ҳимояси остида, фаластинликларга тегишли ерларни босиб олган исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжиди ҳудудига рейд уюштиришди.

Исроил ҳужуми оқибатида фаластинлик ўсмир фалаж бўлди ва ҳаёти учун курашмоқда

Мусабнинг қисмати — Ғазода тинч аҳоли, айниқса болалар қандай азият чекётганини намоён этувчи яна бир ҳужжатли мисол бўлиб қолмоқда.

АҚШ энди Япония ва Австралияга босим ўтказмоқда. Нега?

Бу ҳақда Financial Times (FT) газетаси манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Фарғонада Қирғизистондан олиб келинган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Фуқаролар ушбу дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида Қўқон шаҳрида ижарага олинган хонадонга олиб борган вақтларида ушланди.

Ғазо секторида камида 650 000 нафар бола очарчилик хавфи остида қолмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Трамп: Украинага қурол етказиб бериш НАТО орқали амалга оширилади

Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.

Рафаҳда инсонпарварлик ёрдамини кутган фаластинликларга қилинган ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ғазодаги тиббий манбалар маълум қилмоқда.

Самарқандда 16 ёшли қиз операция пайти вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Исроил бир кечада Ғазода 97 нафар фаластинликни ўлдирди

Бу ҳақда Al Masirah телеканали маълум қилди.

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан буён овқатсиз қолган

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.