Қирғизистон пойтахти Бишкекда сувнинг кескин танқислиги кузатилмоқда. Ҳукумат сувни тежаш мақсадида шахсий ҳаммомлар, бассейнлар ва автоювиш шохобчаларини вақтинча ёпмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бундай қарор Бишкек шаҳар ҳокими ўринбосари Жиргалбек Шамиралиев ва тегишли идоралар раҳбарлари томонидан шаҳар бўйлаб ўтказилган рейд давомида қабул қилинган. Қирғизистон пойтахти ичимлик суви Орто-Алиш ва Ала-Арча ерости сувлари конларининг 37 та сув олиш иншооти ҳисобига таъминланади.
Сув таъминотининг асосий манбаи Орто-Алиш сув иншоотидир. У ичимлик сувининг 40 фоиздан ортиғини таъминлайди. Айни пайтда чуқурлиги 160-250 метр бўлган 334 та артезиан қудуғидан фойдаланиш ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги йилларда аҳолини ёзда ичимлик суви билан таъминлашда катта муаммо юзага келди. Бир киши 170 литр ўрнига 410 литр сув истеъмол қилмоқда, яъни истеъмол ҳажми 241 фоизга ошди.
Сув етишмаслигига ичимлик сувидан яшил майдонлар, томорқа ва экинларни суғоришда кенг фойдаланилаётгани сабаб бўлмоқда.
Мерия ходимлари Бишкекнинг бир қанча кўчаларида автоювиш шохобчаларини текширди.
“Битта автоювиш жойи ёпилди, бироқ автоювиш эгаларида кўпинча 10 тонналик резервуар мавжуд. Бу уларга бир ойга етади”, — деди шаҳар ҳокимлиги инспектори.
“Бишкекводоканал”га Чўн-Алиш канали ва Ала-Арчи дарёсидан кўлларни тўлдириш бўйича барча чораларни кўриш, шунингдек, муқобил сув ўтказгич қуриш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.
Чуй сув хўжалиги бошқармаси билан кўлларни тўлдириш учун 11 миллион куб метр сув етказиб бериш бўйича келишувга эришилган, бироқ музликлар секин эриши туфайли кўзланган мақсадга эришилмаган.
Пойтахт аҳолисини сув билан таъминлаш учун сув тармоғи ва насос станцияси қурилмоқда, кўпроқ қудуқларни бурғулаш учун сув олиш майдонлари кенгайтирилмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.