Бишкекда кучли шамол 11 мактаб, 8 боғчага зиён етказди

Бишкекда кучли шамол 11 мактаб, 8 боғчага зиён етказди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бир кун олдин кузатилган кучли шамол оқибатида 19 таълим муассасаси, жумладан 11 мактаб ва 8 болалар боғчаси зарар кўрди, деб ёзган “Kazinform” агентлиги.

Пойтахт мэрияси маълумотига кўра, аксар ҳолатда том қопламаси кўчган, баъзи жойларда дарахтлар мактаб ва боғчага туташ ҳудудга қулаган. Тегишли хизматлар синиб тушган шох-шаббани йиғиштиряпти. Махсус комиссия етказилган зарар кўламини белгилайди.

Маълум қилинишича, текширув пойтахтдаги барча таълим муассасаларига тааллуқли. Комиссия илгари том ёпиш ишлари олиб борилган бинолар сифатини ҳам таҳлил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда мактаб ўқувчилари 2024 йил 1 апрелга қадар таътилга чиққан, боғчалар одатдаги тартибда ишлаяпти.

Aввалроқ кучли шамол туфайли Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилингани айтилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!