Бир йилда дунё бўйлаб 2,5 млн гўдак вафот этди

Бир йилда дунё бўйлаб 2,5 млн гўдак вафот этди

Дунёда йилига 2,5 млн гўдак бартараф этиш мумкин бўлган сабаблар билан вафот этди.

Ўтган йили 2,5 млн гўдак бартараф этиш имкони бўлган сабаблар билан ҳаётдан кўз юмди, уларнинг қарий учдан икки қисмини барвақт туғилганлар ташкил этади. Бу ҳақда ЮНИСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибига кирувчи глобал коалиция ҳисоботида сўз боради.

Барвақт туғилган ва туғилиш жараёнида жароҳат олган, инфекция юқтирган ҳамда ривожланишдаги нуқсонлар билан дунёга келган болалар ўлиш ёки ногирон бўлиш хавфи остида қолмоқда, дейилади экспертлар хулосасида. Бу оилалар тинчлиги ва ота-оналар руҳий ҳолатида салбий асоратларни қолдириш билан биргаликда болаларнинг ҳам кейинги ривожланишига таъсир кўрсатмоқда.

Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, 68 фоиз ўлим ҳолатларини оддий чоралар: кўкрак сути билан озиқлантириш, янги туғилган чақалоқ ва ота-онасининг тактил алоқаси, тиббиёт муассасаларини зарур дори воситалари ва ускуналар билан таъминлаш орқали бартараф этиш мумкин. Яна миллионлаб кишиларнинг ҳаётини онада қон оқишини ўз вақтида тўхтатиш, гўдакка нафас билан ёрдам бериш орқали қутқариб қолиш мумкин.

Ҳисобот муаллифлари янги туғилган гўдаклар ва уларнинг оналарига доимий тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, ота-оналарни болани тўғри парвариш қилишга ўргатиш кабиларни ҳам тавсия этмоқда. Умуман олганда, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўртача ва паст даромадли мамлакатларда ҳар бир инсонга ажратилган қўшимча 20 цент учдан икки қисм гўдаклар ҳаётини қутқариб қолишга ёрдам беради.

Manba: gazeta.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!