Бир кунда икки фильм тақдимоти

Бир кунда икки фильм тақдимоти
Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буютрмасига биноан ишлаб чиқарилган ҳужжатли фильмларнинг тақдимоти ўтказилди. 

Дастлаб режиссёр ва ценарий муаллифи Ж.Исҳоқов, оператор Б.Қодировнинг “Ягона осмон остида” ҳужжатли фильми (34 дақиқа давом этади) томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Фильм ўзбек-тожик халқи дўстлиги, тарихан бир-бирига яқин қўшнилиги ва сўнгги йилларда икки халқ орасидаги муносабатларнинг тубдан янги қиёфа акс этаётганлиги ҳақидадир. 

Навбатдаги фильм режиссёр Ш.Маҳмудов, ценарий муаллифи Э.Шукуров, оператор Р.Магадиевнинг “Ҳаким ат-Термизий” (“Жайҳун йўлдоши”) деб номланиб, 26 дақиқали мазкур фильмда алломанинг ибратли ҳаёт йўли жонлантирилган.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!