Италия парламенти депутатлар палатасининг “Шимол лигаси” партиясидан аъзоси Паоло Гримольди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг номзодини тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурди. Бу ҳақда Исроилнинг “Маарив” нашри маълум қилди.
Гримольдининг таъкидлашича, Исроил бош вазири БАА ва Баҳрайн билан муносабатлар яхшиланиши ҳақидаги келишувларни имзолаб ҳамда Саудия Арабистони билан мулоқотдаги илгарилаш билан Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишига катта ҳисса қўшди. “Бу барча ютуқларни бир неча ой олдин хаёлга ҳам келтириб бўлмасди. Айнан шунинг учун ҳам Нетаньяху тинчлик бўйича Нобель мукофотини олишга муносиб”, деб айтган италиялик депутат.
15 сентябрда Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокида Исроилнинг БАА ва Баҳрайн билан тарихий келишувларни имзолаши маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ушбу учта давлат АҚШ билан бирга “Авраам келишувини” имзолади. Бу ҳужжатда Яқин Шарқда тинчликни ва динлараро мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар рағбатлантирилиши таъкидлаб ўтилган.
Аввалроқ Норвегиянинг Конгресс партияси аъзоси Кристиана Тюбринга-Йедде АҚШ президенти Дональд Трампнинг номзодини Исроил ва араб давлатларининг келишувга эришишидаги саъй-ҳаракатлари учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурганди. Бундан ташқари, Швеция парламенти аъзоси Магнус Якобссон ҳам Трампни ва Сербия ҳамда Косово ҳукуматларини “тинчликка эришиш ва иқтисодий ривожланишдаги” биргаликдаги иши учун ушбу мукофотга илгари сурди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.