Беруний туманидаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди
А-380 автомагистралининг Беруний туманидан ўтган қисмида йирик ЙТҲ содир бўлди, беш киши вафот этди.
22 октябрь куни эрталаб А-380 «Бухоро-Нукус-Беруний» автомагистралининг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳудудидан ўтган 680-километрида Nexia ва Cobalt автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Nexia (давлат рақами 95 E 960 GA) ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Cobalt (давлат рақами 95 313 NAA) билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида беш киши ҳалок бўлди, яна беш киши тан жароҳатлари билан Беруний туман шифохонасига етказилди.
Manba: gazeta. uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).