Белоруссияда сафарбарлик тайёргарлиги дарслари бошланди

Белоруссияда сафарбарлик тайёргарлиги дарслари бошланди

Беларус Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати республикада сафарбарлик тайёргарлиги бўйича машғулотлар бошланганини эълон қилди.

“Машғулотлардан мақсад ҳудудий мудофаа қўшинларини шакллантириш бўйича ҳудудий мудофаа қўмондонлик-назорат органларининг тайёргарлик даражасини ва мувофиқлигини оширишдан иборат”, — дейилади мудофаа бошқармаси хабарида.

Аниқлик киритилишича, сафарбарлик тадбирлари давомида қўмондонлик ва назорат органларининг ҳудудий қўшинларни шакллантириш бўйича ҳаракатлари ишлаб чиқилади.

Мудофаа вазирлигининг қўшимча қилишича, барча маъмурий ҳудудларда ижроия қўмиталари, ҳарбий комиссарлик ва сафарбарлик ресурсларини қабул қилиш пунктлари маъмурияти масъул ходимлари иштирокида назарий ва амалий тадбирлар ўтказилади.

Дарсларни якунлаш 6 октябрга белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!