Бельгияда 9 ва 11 ёшли болалар эвтаназия қилинди

Бельгияда 9 ва 11 ёшли болалар эвтаназия қилинди

Бельгияда 9 ва 11 ёшли болалар эвтаназия қилинди. Улар эвтаназия қилинган энг ёш инсонлардир, деб ёзади TJournal. Воқеа айнан қачон бўлгани аниқ эмас, The Telegraph бу ҳақда 2016—2017 йилларга доир ҳисобот асосида ахборот берган.

Тўққиз ёшли бола мия ўсмаси, 11 ёшли бола эса муковиссидоздан азият чеккан. Эвтаназиядан аввал болалар ўз қарорини англаётганлигини тушуниш учун улар руҳшунослар кўригидан ўтган.

«Шу даражадаги руҳий ва жисмоний азобни кўрдимки, қилган ишларимизнинг бари тўғри деб ўйлайман», — дейди Бельгиядаги эвтаназияларни тартибга солувчи комиссия — CFCEE аъзоси Люк Проот.

Бельгияда 2014 йили эвтаназия учун ёш бўйича чеклов олиб ташланган эди. Мамлакатда 2016—2017 йилларда эвтаназиядан 4 337 киши фойдаланган.

Маълумот учун, эвтаназия — ҳар хил ҳаракатлар ёки қуроллар билан, унинг ичида ҳаётини сунъий йўл билан ушлаб турган асбобларнинг ишини тўхтатиш йўли билан беморнинг ўз ўлимини тезлатиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантиришдир. Одатда бедаво касалликка чалинган ва бунинг натижасида чидаб бўлмас азоб чекаётган инсонларнинг илтимосига амалга оширилади. Унинг икки тури бор — фаол ва пассив, айни вақтда пассивини яна икки турга — ихтиёрий ва мажбурийга ажратиш мумкин. Жаҳоннинг бир қатор давлатларида эвтаназияга расман рухсат берилган; Ўзбекистонда ҳуқуқий мақоми номаълум.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!